FATTOHHON.COM
« Все новостиБир гуруҳ санъаткорлар "Универсиада-2016" муносабати билан ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида, Фарғонада бир қатор масканларда бўлишга ҳам улгуришди.
Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков билан бирга бир гуруҳ санъаткорлар Фарғонадаги “Мурувват” уйида бўлиб, у ердаги болаларни руҳан қўллаб-қувватлаш, ҳаётга бўлган қизиқишларини оширишга, уларни қувонтиришга астойдил ҳисса қўшдилар.
Озодбек Назарбековнинг қўшиқларига болажонлар рақсга тушиб, санъаткорлар билан дилдан суҳбатлашишди.
Санъаткорларнинг меҳри уларга янада юқори кайфият бахш этди!
* * * * * * * * * *
Сўнг, санъаткорлар Фарғонадаги
бир нечта ҳарбий қисмларга ҳам бориб,
у ерда Ватанимиз ҳимояси учун бел боғлаган фидоий касб эгалари билан учрашишди,
санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.
“Универсиада-2016” нафақат спорт, балки юқоридаги жиҳатлар билан Фарғоналиклар учун ўзига хос санъат байрамига ҳам айланиб кетди.
Саида Вахобова
Фотолар учун Жасур Суннатуллаевга ташаккур!