FATTOHHON.COM

« Все новости

ИККИНЧИ "ОЛТИН ГЕПАРД" ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИ ОЛДИДАН! 27.09.2012 16:43

banner_1.jpg

27 сентябрь куни соат 11.00 да Алишер Навоий киносаройининг кичик залида II «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро кинофоруми олдидан ОАВ вакиллари учун, номзод фильмлар намойиши бўлиб ўтди.

Намойишни II «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро кинофоруми дирекцияси аъзоси журналист, продюсер ва киношунос Феруза Нодирова ташкиллаштирди.

press-konferenciya-3.jpg 

Намойишда қуйидаги фильмлар намойиш этилди.
 
Анимацион фильмлар:
 «Dove sei, amor mio» (Хорватия, 2011), реж. Велико Попович
 «Бувилар» (Буюк британия, 2011), реж. Афарин Эгбал
 
Қисқа метражли фильмлар:
 «Ховуз» (Узбекистон, 2012), реж. Абдухалил Мигнаров
«Севимли буюмь» (Польша, 2012), реж. Пиотр Искр
 
Тўлиқ метражли фильм:
“Қиёмат дўкони” (Япония) реж. Татцуя Ямамото
 
Фильмлардан мен учун энг таъсирли бўлгани "Ҳовуз" қисқа метражли фильми, ҳамда "Севимли буюм" фильмлари бўлди.
"Ҳовуз" қисқа метражли фильмида Бош ролни актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ижро этган. Актёрнинг кучли драматик ижро маҳорати, образ характерини гап-сўзларсиз етказиб бергани, фильм муваффақиятини таъминлаган.
 
"Севимли буюм" қисқа метражли фильмида эса, ота-онанинг ўз фарзанди кечинмаларига бефарқлиги, ёш болани ўз севимли буюмига бўлган меҳри ишонарли ифода этилган.
 
 «Бувилар» анимацион фильми эса, анимация ва қисқа метражли фильм синтези бўлиб, ўзига хос янги услубда олинганлиги эътибор тортади. Бу анимацион фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, таъсирли лавҳаларга эга.
 
II «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро кинофоруми кунлари номзод фильмларнинг намойишлари бўлиб ўтади.
 
Саида Вахобова