FATTOHHON.COM

« Все новости

“ПЕДАГОГИК ГРАНТЛАР: ЭРИШИЛГАН ТАЖРИБА БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ ҚАДАМ” 23.02.2013 03:29

foto-9_23.jpg
22 февраль куни соат 11:00 дан 16:30 гача “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида, “Педагогик грантлар: эришилган тажриба билан келажак сари қадам” мавзусидаги республика илмий-анжумани бўлиб ўтди.
foto-4_38.jpg
Анжуман ташкилотчилари: Фонд Форум, Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги.
Мазкур анжуман доирасида, 2012 йилда ўтказилган Педагогик грантлар дастури ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил қилинди.
Фонд Форум 2012 йилда ўтказилган Педагогик грантлар дастури ғолиблари эълон қилиниб, танловга, таълим соҳасида энг долзарб ва инновацион лойиҳаларни тақдим этган 48 нафар ғолибга грантлар тақдим этилди.
foto_190.jpg
Бу сафар иштирокчиларнинг аризалари, 2012 йилнинг 1 октябридан 31 декабригача қабул қилинди. Мактаб, коллеж ҳамда олий ўқув юртлари ўқитувчи ва муаллимлари, ўқув юртлари раҳбарларидан жами 1530 та лойиҳа келиб тушди. Энг кўп ариза олийгоҳлардан бўлиб – 900 та, ўрта махсус тахлим вакилларидан – 412 та (лицейлардан — 207 та, коллежлардан — 205 та), мактаблар вакиллар эса танловга 218 та лойиҳа жўнатишди.
Ҳужжатлар нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан сараланди.
 
foto-2_48.jpg
“Педагогик грантлар: эришилган тажриба билан келажакка сари қадам” мавзусидаги республика илмий-анжуманида, таълим соҳаси вазирлик ва идоралари вакиллари, олийгоҳлар, коллежлар, лицейлар, мактаблар раҳбарлари, ўқитувчилар ҳамда Педагогик грантлар дастурининг аввалги йиллардаги ғолиблари ҳам иштирок этдилар.
foto-5_30.jpg
Анжуман икки қисмга ажратилган эди. Биринчи қисм – илмий амалий анжуман бўлиб, унда замонавий педагогик технологиялар билан боғлиқ турли мавзулардаги маърузалар ўқиб-эшиттирилди.
Инглиз тили таълимини янада мукаммаллаштириш, хорижий ўқув юртларини ўзбек Олий ўқув юртлари билан ҳамкорлиги, таълим соҳасида ҳам хорижий алоқаларнинг ривожланаётганлиги ҳақида ҳам, сўз юритилди.
foto-3_40.jpg
Иккинчи қисм – Фонд Форумнинг “Педагогик грантлар дастури” лойиҳаси, унинг мамлакатимиз таълим тизимидаги роли ва ижтимоий аҳамиятига бағишланди.
Дастурнинг ўтган йиллардаги ғолиблари томонидан амалга оширилган лойиҳалар, ҳамда 2012 йилдаги янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.
foto-10_18.jpg
Видеомулоқот тарзида ўтказилган анжуманда, юртимизнинг барча вилоятлари қатнашди. Ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидан биттадан олийгоҳ ўқитувчилари, талабалар, таълим тизими вилоят бошқармалари вакиллари келишди. Анжуман чоғида вилоятлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилди, унда иштирокчилар ўзаро фикр алмашишлари, саволлар йўллашлари, мунозаралар ўтказиб, таклифлар киритишлари мумкин бўлди.
Биринчи бўлиб, Андижон вилояти фаоллик билан алоқага чиқди. Сўнг, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Гулистон, Сирдарё, Наманган, Қашқадарё, Жиззах ва бошқа вилоятлар ҳам, видеомулоқотда иштирок этдилар ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб топдилар.
foto-11_17.jpg
Видеомулоқот вақтида ҳам, педагогик грантлар, янги лойиҳалар, ўқув юртларидаги одоб-аҳлоқ, маънавий қиёфа ҳақида, медиа таълим лойиҳаси, экология масаласи, туризмни ривожлантириш, мультимедик гидлар ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан фикрлар алмашилди.
foto-8_23.jpg
foto-10_18.jpg
Анжуман якунида, Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ўз фикрларини билдириб ўтди.
foto-12_14.jpg
foto-14_13.jpg
Шундан сўнг, Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирландилар.
 
foto-13_15.jpg
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси — Педагогик грантлар дастури илк марта 2006 йил 1 октябрь куни — “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”да эълон қилинган эди. Таълим тизими ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган мазкур лойиҳа,— мактаб, академик лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар, раҳбарлар, мактаб, коллеж директорлари, декан, ректорлар ўртасида, катта қизиқиш уйғотди.
Лойиҳа иштирокчиларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари, фан ва таълимнинг турли йўналишларида фаолият юритаётган малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъатига топширилади.
Дастур ғолибларига таълим соҳасидаги лойиҳаларни рағбатлантириш, ривожлантириш ва амалга ошириш учун бир маротабалик грантлар ажратилади. Маблағлар ўқитувчиларга очиқ дарслар ўтказиш, таълимнинг интерактив услубларидан фойдаланиш, модуллар тайёрлаш, маърифий тадбирлар ўтказишда қўл келади. Грантлар изланишлар олиб бориш, амалий қўлланмалар, ўқув ва ўқув-методологик адабиётлар яратишга сарф этилади.
Грантлар уч йўналиш бўйича ажратилади: олий маълумот ҳамда камида 3 йиллик муттасил педагогик стажга эга умумтаълим мактаблари ўқитувчилари; олий маълумот ҳамда камида 5 йиллик муттасил педагогик стажга эга академик лицей, коллеж, олий ўқув юртлари ўқитувчилари; ўқув юртлари раҳбарлари (мактаб, академик лицей, коллеж директорлари, олий ўқув юртлари ректорлари, проректорлар).
Аввалги йиллардаги Педагогик грант дастурлари ғолиблари танловда иштирок этишлари мумкин эмас. Танловда индивидуал ҳолда кўрсатилган йўналишларнинг бирида иштирок этиш мумкин.
Дастур илк маротаба ўтказилган 2006 йил билан қиёсланса, иштирокчилар сони 121 (2006 йилда) нафардан 1530 (2012 й.) нафарга етган. Ўтган олти йил мобайнида жами 6632 та ариза қабул қилиниб, 347 киши ғолиб бўлди (бу йилги ғолиблар сони қўшилган). Тақдим этилган грантларнинг умумий қиймати эса 212,4 млн. сўмни ташкил этди (2012 йилни ҳисобга олмаганда).
foto-15_12.jpg
Ҳозирги кунда юртимизда таълим тизими янада тараққий этиб, Педагогик грантлар дастурига бўлган қизиқиш ва унинг нуфузи йилдан-йилга ошиб бораётганлиги, танлов иштирокчилари ва ғолиблар сони ҳам йилдан-йилга ортиб бораётгани, албатта, қувонарлидир.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
foto-1_53.jpg
foto-11_17.jpg