FATTOHHON.COM
« Все новости
II "ОЛТИН ГЕПАРД" ЖАҲОН КИНОСИ САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ 01.10.2012 01:45













































































































II «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро кинофорумининг очилиш маросими 30 сентябрь куни, соат 18.30 да “City Makon” мажмуасида бўлиб ўтди. Мазкур Кинофорум Фонд Форум томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги кўмаги остида ташкиллаштирилган.

Бу куни “City Makon” ҳақиқий байрамона тус олди: анъанавий қизил поёндоз ёзилиб, ретро услубида безатилди.


Ретро услубидаги автомобиль ва кинокамералар ҳам ёддан чиқмади.


Қизил поёндоз четидаги ўзбек ретро фильмлари баннерлари,

ҳаттоки дарахт ҳам киночиларга хос жиҳатлар билан безатилди.

Бу ерга қадам қўйган ҳар бир инсон, ўзини чинакам кино оламига тушгандек ҳис қилиши табиий эди.




















Маросим олдидан маросим меҳмонлари “City Makon” мажмуаси ёнидаги қаҳвахона ёнида, ўзаро суҳбатлашдилар.


Айниқса, Россиялик таниқли актёр, сценарист, продюсер, Россия Федерацияси Халқ артисти “Оскар” мукофоти совриндори (“Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильми учун “Энг яхши хорижий фильм” номинациясида) Владимир Меньшов билан Ўзбекистонлик кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов дилдан суҳбатлашдилар.

Ҳамкасбларнинг ўзбекча салом-аликлари авжида бўлди. Маросимга оила аъзолари, дўстлари билан ташриф буюрганлар ҳам бўлди.

Қизил поёндоздан биринчи бўлиб ўзбек кинорежиссёри, “Олтин Гепард” совриндори Зулфиқор Мусоқов қадам ташлади.

Ундан сўнг эса, Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова намоён бўлди.
























































Маросимга ташриф буюрган машҳурлар Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров, Зулайҳо Бойхонова, Муножот Йўлчиева, Озодбек Назарбеков, созанда Абдуҳошим Исмоилов, устоз актёрлар Пўлат Саидқосимов, Мурод Ражабов, Турғун Азизов, Рихси Иброҳимова, Ёдгор Саъдиев, Лутфулла Саъдиев, Санъат Девонов, Рустам Саъдуллаев, режиссёр Шуҳрат Аббосов, режиссёрлар Зулфиқор Мусоқов, Аюб Шаҳобиддинов, Ёлқин Тўйчиев, Баҳодир Одилов, Абдувоҳид Ғаниев, Ҳилол Насимов, Ёдгор Носиров, Мунаввара Абдуллаева (театр режиссёри ва актриса), Акбар Бектурдиев, Собир Назармуҳамедов, Қамара Камалова, Суҳроб Ҳасанов, актёрлар Муҳаммадисо Абдулхаиров, Бобур Йўлдошев, Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Акбархўжа Расулов, Отабек Маҳкамов, Жавоҳир Зокиров, Умид Искандаров, Азиз Раметов, актрисалар Дилноза Кубаева, Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Лола Элтоева, Зарина Низомиддинова, Халқ рассоми Акмал Нур, продюсерлар Аваз Таджиханов, Абдураҳмон Позилжонов, продюсер, киношунос журналист Феруза Нодирова, журналист Шоира Рауфбоева, хонандалар Райҳон, Шаҳзода, “Шаҳзод” гуруҳи Рашид Ҳолиқов, Улуғбек Раҳматуллаев, Жаҳонгир Позилжонов, Отабек Муталхўжаев, Муниса Ризаева, Алишер Файз, Манзура, Шохруххон, Рухшона, Бахтиёр Раҳмонов, “Зарба” гуруҳи, “Саҳро” гуруҳи,












хорижлик киношунослар, режиссёрлар... ва


асосий меҳмонлардан бири Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси, Ташкилий Қўмита Раиси Гулнора Исломовна Каримова.
Барча меҳмонларни “Форум ТВ” журналисти Нилуфар Сотиболдиева ва ТВМ телеканали журналисти Ойбек Рихсибеков таништирдилар.

“Сато” гуруҳи эса, турли кинофильмлардаги куй-қўшиқларни миллий наволарда тараннум этдилар. Садолар меҳмонларнинг келишига хос равишда ўзгартириб турилди.
Маросимнинг барча меҳмонлари йўлакдан ёзги кинотеатр тарафга ўтаверишдаги “Олтин Гепард” стенди ёнида суратларга тушдилар.

Қизил поёндоздан ўтаётганда баъзи қизиқарли ҳолатлар ҳам содир бўлди, масалан актёр Рустам Саъдуллаев ноанънавий ҳолатда суратга тушди. Кутилмаганда актёр деб баъзи меҳмонлар ҳам “Олтин Гепард” стенди олдида суратларга олинди.

Шунингдек, хонанда Райҳонни ёш актёр Йигитали билан бирга келиши ҳам турли миш-мишларга сабаб бўлди. Улар биргаликда узоқдан кўринишлари биланоқ, худди бир нарсани ўтказиб юборадигандек ҳамманинг қўлидаги фотоаппаратлар ишга тушиб кетди))) Райҳон эса, шошилмай, ошкора табассум билан суратларга тушди.

Очилиш маросимининг асосий қисми “City Makon”даги очиқ кинотеатр саҳнасида бўлиб ўтди. Ёзги кинотеатр атрофи гуллар билан безатилган.
Кинофорумдан аввал ўтган 2011 йилда илк бор ўтказилган Кинофорум ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.


Кинофорумни саҳнада “Форум ТВ” журналисти Нилуфар Сотиболдиева ва Россиялик актёр (“Убойная сила”, “Брат”) Андрей Фёдорцов олиб боришди. Россиялик актёр саҳнага ҳозир ҳеч қандай репетициясиз чиққанлигини эътироф этиб ўтди.
Кинофорум очилишидаги сўзлар уч тилда жаранг сочди: ўзбек, рус, инглиз тилларида. Бунга албатта, журналист Нилуфар Сотиболдиеванинг касбий маҳоратига тасанно.

Биринчи бўлиб, саҳнага “Олтин гепард” II Тошкент халқаро кинофоруми бош директори Акбар Ҳакимов таклиф қилинди.
Кинофорумнинг 6 та номинациялари ва унда иштирок этиш учун 33 та фильм талаб олинганлиги айтиб ўтилди.
Кинофорумнинг бу йилги шиори – “Яширин уйғунлик ошкорасидан кучлироқ” деб танланган. Мазкур фикр грек файласуфи Гераклит Эфесскийга тегишли бўлиб, яширин уйғунлик – ҳар қандай ҳодиса ва тушунчанинг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Кинофорумда намойиш этиладиган муаллифлик киноси яширин уйғунликнинг бир намунаси эканлиги ҳақида фикр айтилди. Шундан сўнг, саҳнага Кинофорум ҳайъати аъзолари таклиф қилинди.
Кинофорум 3 йўналишга кўра, тўлиқметражли, қисқаметражли ва анимацион кино йўналишларида бўлиб ўтади.

Ҳакамлар ҳайъати раиси британиялик етакчи режиссёр, Британия кино ва телевидение академияси директори, Европа киноакадемияси раиси ўринбосари Ник Пауэлл (“В компании волков”, “Мона Лиза” каби фильмлар продюсери), Томас Маух (“Трапезы”, “Опера прима”) немис оператори, режиссёр ва ёзувчи, Берлин Халқаро кинофестивалининг “Олтин айиқ” мукофоти ва бошқа халқаро совринлар соҳиби, Чжоу Ачэн таниқли Хитой ёзувчиси сценарийнавис, рассом, фотосураткаш, Рустам Сагдуллаев актёр, режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. “Киношок-2010” совриндори.
Қисқа метражли фильмлар бўйича Жан Руа ФИПРЕССИ халқаро кино матбуоти федерацияси президенти, кино танқидчи, Британиялик кино танқидчи Филипп Бергсон, Собир Назармуҳамедов (“Соғинч соҳили”) кинорежиссёр ва сценарист. 9 та бадиий ва 20 дан ортиқ ҳужжатли фильмлар суратга олган.
Анимацион фильмлар бўйича, Танлов Раиси Олег Ужинов Россиянинг машҳур “Қизалоқ ва Момиқ” мультфильм сериали режиссёри мультлипликатор, Дмитрий Власов сценарист, аниматор, режиссёр ва рассом, “Дўстлик” ордени соҳиби. Кўплаб мутльтфильмларни суратга олган.

Шундан сўнг, маросимнинг энг муҳим лаҳзалари келди.

II «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро кинофорумини очиқ деб эълон қилиш учун сўз, Ташкилий Қўмита Раиси Гулнора Исломовна Каримовага берилди.
Сўнг, илк ўзбек фильмларидан бири “Иккинчи хотин” (“Вторая жена” 1927 йилда суратга олинган) фильмининг қайта реставрация қилиниб, рақамлаштирилган вариантини топширилишига гувоҳ бўлдик. Бунинг учун, саҳнага Россиялик таниқли актёр, сценарист, продюсер, Россия Федерацияси Халқ артисти “Оскар” мукофоти совриндори (“Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильми учун “Энг яхши хорижий фильм” номинациясида) Владимир Меньшов ҳамда, Россия Давлат фильм фондининг Европадаги вакили Арно Фрилле таклиф қилиндилар. “Иккинчи хотин” (“Вторая жена”) фильмининг қайта реставрация қилиниб, рақамлаштирилган варианти, Ташкилий Қўмита Раиси Гулнора Исломовна Каримовага топширилди.

Шундан сўнг, Владимир Меньшов Россия Давлат фильм фондининг раиси Николай Михайлович Бородачевнинг сўзларини ўқиб эшиттирди.
Очилиш маросимидан сўнг, мазкур “Иккинчи хотин” (“Вторая жена”) фильмининг реставрация қилинган варианти намойиши бўлиб ўтди.

Фильмда асосий роллардан бирини машҳур балерина Майя Плисецкаянинг онаси, актриса Рахиль Мессерер Плисецкая ижро этган.
Режиссёр Михаил Доронин
Фильмда шунингдек, биринчи ўзбек режиссёри Наби Ғаниев ҳам роль ижро қилганлигини кўришимиз мумкин.
Эътироф этиш жоиз, биринчи ўзбек режиссёри Наби Ғаниев, маросим меҳмонларидан бири машҳур хонанда Райҳоннинг бувасидир.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кинофестиваль 30 сентябрдан 5 октябрга қадар давом этади.
Тадбирлар ва намойишлар Ёшлар Ижод Саройи, “Алишер Навоий” киносаройи, Тошкент Давлат Санъат ва маданият институти, “Premier Hall” Кинотеатри, ҳамда “City Makon” мажмуасида бўлиб ўтади.
II «Олтин Гепард» Тошкент Халқаро кинофоруми Жаҳон киноси томон қўйилган яна бир муҳим қадам эканлигига шубҳа йўқ. Ўзбекистонда ҳам, Хориж кинофестиваллари даражасидаги нуфузли тақдимот маросимининг ташкил этилганлиги Ўзбекистонда кино санъати ривожланиб, жаҳон стандартларига жавоб бера бошлаганлигининг ёрқин исботидир.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова

