FATTOHHON.COM
« Все новости
"ЎГАЙ ОНА" АЛИШЕР УЗОҚОВНИНГ ЯНА БИР МУВАФФАҚИЯТИ... 02.10.2012 06:51


2 октябрь куни соат 18.00 да Алишер Навоий (собиқ Панорама) киносаройида, “Томошабин билан юзма-юз” дастури (нодавлат студияларда суратга олинган фильмлар миллий фестивали) доирасида, “Ўгай она” фильми премьераси бўлиб ўтди.

Фильм намойишидан аввал худди кечаги премьера каби ижодкорлар қизил поёндоздан ўтишди.

Ижодкорларни ТВМ телеканали журналисти Равшан Ҳакимов таништирди.














Премьерага келган машҳурлар: Режиссёрлар Абдувоҳид Ғаниев, Соҳиб Аббосхон, клипмейкер Наримон Султонхўжаев, Дурдона Тўлаганова, актёрлар Хайрулла Саъдиев, Ёдгор Саъдиев, Лутфулла Саъдуллаев, Мурод Ражабов, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Фаррух Соипов, Санжар Шодиев, Отабек Маҳкамов, Ёқуб Аҳмедов, Муҳаммадали Искандаров, актрисалар Рихси Иброҳимова, Шоҳида Узоқова, Райҳон Уласенова, Зарина Низомиддинова, Шаҳзода Муҳамедова, Анжелика Эсимбетова, Продюсер, киношунос, журналист Феруза Нодирова, хонанда Отабек Муталхўжаев, Лола Йўлдошева, Манзура, Шаҳриёр, “Элдидо” гуруҳи, ТВМ телеканали журналистлари Ойбек Рихсибеков ва бошқалар . . .



Шунингдек, II «Олтин Гепард» Халқаро Кинофорумининг хорижлик меҳмонлари ҳам.


Премьера олдидан саҳнада ҳам хонандалар Манзура, Лола Йўлдошева, Отабек Муталхўжаевлар томошабинларга ўз қўшиқларини тақдим этдилар.

Премьера олдидан ижодкорларни машҳур актёр Мурод Ражабов табриклади.

Сўнг, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.

Фильм продюсери Ёқуб Аҳмедов

Бадиий раҳбар Шуҳрат Аббосов


Фильмда бош ролларни актёр Алишер Узоқов, Ёқуб Аҳмедов ва ёш актриса Дилноза Умарова ижро этишган. Шунингдек, фильмда роль ижро этганлар Райҳон Уласенова, Гулбаҳор Йўлдошева, Эркин Комилов, Жамила Ғофурова, Раъно Бўронова ва бошқалар...

Фильм мелодрама мавзусида суратга олинган бўлиб, ундаги асосий муваффақият актёрлар жамоасидир.

Актёр Алишер Узоқов жиддий образни ҳам маромига етказиб ижро этган. Унинг ижроси томошабинларни таъсирлантирди.

Шунингдек, актёр Ёқуб Аҳмедов ўз ролини ишонарли ижро қилган. Фақат, актёрга эпизодик роллар билан чекланмасдан, балки каттароқ образларни ҳам яратиш вақти келди, деб ўйлаймиз. Шундагина актёр ижодда ўзининг адаши Ёқуб Аҳмедов даражасига эришади, деган фикрдамиз. Бунга актёрда маҳорат ва иқтидор, етарли назаримизда.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова