FATTOHHON.COM

« Все новости

САРВАРДАН 1 ИЮНЬ- ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИГА БАҒИШЛАБ! “СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН”! БОШИНГНИ СИЛОВЧИ ВАТАНДИР СЕНИ... 01.06.2016 08:23

 

img_8362

Ёш хонанда Сарвар 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, “Сен ёлғиз эмассан” номли янги қўшиқ куйлади. Ирода Шероз ва Сарвар сўзи, Рустам Тўлашев мусиқаси билан яратилган таъсирли тарона, тингловчиларни бефарқ қолдирмаслиши шубҳасиз.

img_8364

Қўшиқда “Меҳрибонлик” уйидаги болалар ҳамда, “Мурувват” уйидаги имконияти чекланган норасидаларни ўзларини ёлғиз ва бахтсиз ҳис этмасликлари кераклиги, чунки тинч-фаровон, озод ва обод юртда туғилганликлари, ҳамда уларнинг бошида паноҳ бўлган шундай Ватанимиз борлиги айтиб ўтилган!

 img_8373_0

Оллоҳимнинг синовлари бошингга тушса,

Ҳаёт сенга четдан ташвиш атаса,

Тақдирга қоронғу зулматлар битса,

Қайғурма, сен ёлғиз эмассан!

 

Бошини тутгувчи дардкаш топмасанг,

Аламдан чидолмай ҳамроҳ топмасанг,

Бевафо дунёдан вафодор излаб,

Қайғурма, сен ёлғиз эмассан!

 

Бошингни силовчи Ватандир сени,

Устозинг ҳам онанг, отангдир сени,

Ёнингда бир томда ётган жигарлар,

Қариндош-яқининг, жонингдир сени.

 

Ҳеч кимга керакмас, кимсаман, дема,

На опа, на ука, фарзандман, дема,

Ёлғизлик домига асло тортмасин,

Синмагин, у ҳаёт хандон кулмасин!

 

Ота-онанг айблаб, қилмагин хато,

Бешавқат бу ҳаёт, тушунгил аммо...

Бахт не, деб излама, ёнингдадур биз,

Тинч юртда туғилиб ўсганинг бахтдур!

 

Ҳаёт қувончлари, ҳали олдинда,

Қайғурма, сен ёлғиз эмассан!

 

Халқин келажагин ўйлаган Юртбошим!

Ёвлардан асрагай сени юртдошим!

Боланинг қадрига етгувчи бу юрт,

Ишон, сен ёлғиз эмассан!

 

Бошингни силовчи Ватандир сени,

Устозинг ҳам онанг, отангдир сени,

Халқин келажагин ўйлаган Юртбошим!

Қадрлаб ўтайлик, келинг юртдошим!

Ишонгин, сен ёлғиз эмассан!

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

1) САРВАР “СЕН ЁЛҒИЗ

ЭМАССАН!” МР3

2) САРВАР “СЕН ЁЛҒИЗ

ЭМАССАН!” МР3