FATTOHHON.COM

« Все новости

"ОҚПАДАР" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! 03.10.2012 14:53

premera_said_muhtor-24.jpg
3 октябрь куни соат 18.00 да Алишер Навоий (собиқ Панорама) киносаройида, “Томошабин билан юзма-юз” дастури (нодавлат студияларда суратга олинган фильмлар миллий фестивали) доирасида, актёр ва режиссёр Саид Мухторовнинг “Оқпадар” режиссёрлик фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
 
premera_said_muhtor-1.jpg
 
Аввал анъанага кўра, ижодкорлар қизил поёндоздан ўтиб, ичкарига қадам қўйишди.
premera_said_muhtor-10.jpg
premera_said_muhtor-6.jpgpremera_said_muhtor.jpg
premera_said_muhtor-11.jpgpremera_said_muhtor-12.jpg
premera_said_muhtor-18.jpgpremera_said_muhtor-16.jpg
premera_said_muhtor-20.jpg
premera_said_muhtor-13.jpg
premera_said_muhtor-34.jpgpremera_said_muhtor-2.jpg
premera_said_muhtor-9.jpgpremera_said_muhtor-7.jpg
premera_said_muhtor-14.jpg
premera_said_muhtor-3.jpg
premera_said_muhtor-4.jpg
premera_said_muhtor-5.jpg
premera_said_muhtor-21.jpg
premera_said_muhtor-33.jpg
premera_said_muhtor-23.jpg
premera_said_muhtor-29.jpg
premera_said_muhtor-30.jpg
premera_said_muhtor-27.jpg
premera_said_muhtor-28.jpg
premera_said_muhtor-26.jpg
premera_said_muhtor-31.jpg
premera_said_muhtor-34.jpg
premera_said_muhtor-35.jpg
img_4196.jpg
premera_said_muhtor-32.jpg

Премьерага келган машҳурлар: Хонандалар Райҳон, Сардор Раҳимхон, Ёдгор Мирзажонов, Зиёда, Ойбек ва Нигора, Рухшона, Умидахон, “Фаёз” гуруҳи, актёрлар Хайрулла Саъдиев, Ёдгор Саъдиев, Мурод Ражабов, Турғун Азизов, Умид Искандаров, Фаррух Соипов, Азиз Раметов, Ёқуб Аҳмедов, Ҳамид Тошпўлатов, Санжар Шодиев, Улуғбек Афзалов, Раҳим Ғофуров, актрисалар Шаҳзода Муҳамедова, Анжелика Эсимбетова, Ёрқиной Ғозиева, режиссёрлар Абдувоҳид Ғаниев, Елизавета Карали, Иброҳим Расулов ва бошқалар. Шунингдекдек, журналист, киношунос ва продюсер Феруза Нодирова, журналистлар Шоира Рауфбоева, Қамариддин Шайхов, ТВМ телеканали журналистлари.
 
premera_said_muhtor-25.jpg
 
Иккинчи қаватдаги фойеда кичик саҳна ясалиб, у ерда хонандалар томошабинларга қўшиқлар ижро этишди.
Кинозалда ҳам томошабинлар гавжум...
 
premera_said_muhtor-39.jpgpremera_said_muhtor-41.jpg
 
premera_said_muhtor-40.jpg
 
Премьера олдидан саҳнада ҳам бир неча хонандалар томошабинларга ўз
қўшиқларини тақдим этдилар: Зиёда, Сардор Рахимхон, Ойбек ва Нигора, “Сетора” гуруҳининг янги таркиби (яна янги таркиб!)))), “Фаёз” гуруҳи, Райҳон.
 
premera_said_muhtor-43.jpg
 
premera_said_muhtor-44.jpg
 
Райҳоннинг мазкур фильм премьерасига келиши, томошабинлар учун кутилмаган  сюрприз бўлди! У “Унутаман” қўшиғини ижро этганда, залдаги мухлислари у билан бирга куйлашди.
 
premera_said_muhtor-45.jpg
 
Шундан сўнг, премьерани бу сафар машҳур актёрлар Мурод Ражабов ва Ёдгор Саъдиевлар биргаликда очиб бердилар ва фильм ижодкорларига беозор ҳазиллар билан, ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.
 
 
Фильм ижодкорлари ҳам саҳнага улар таклиф  этилдилар.
 
premera_said_muhtor-36.jpg
 
Фильм режиссёри Саид Мухторов
 
 
 
Асосий ролларда: Саид Мухторов, Убайдулла Омон, Аҳад Қаюм, Ойдин Юсупова, Отабек Маҳкамов, Раъно Ярашева
Фильмда шунингдек кўплаб дебютант актёрлар ижросини кўриш мумкин.
Иккинчи режиссёр Дурдона Тўлаганова
Бастакор Дониёр Агзамов
Монтаж режиссёри Эркин Муродов
 
 
Таништирувлардан сўнг, фильм намойиши бошланди.
Фильм мелодрама жанрида суратга олинган. Бош ролни режиссёр Саид Мухторовнинг ўзи ижро этган.
 
 
Фильм ҳақида шуни айтиш мумкинки, ҳар бир режиссёрнинг ўз дунёси ва ўз дунёқараши бор. Ҳар бир мавзуни ҳар бир режиссёр ўзи истагандек кўради. “Оқпадар” фильмини ҳам ҳар бир инсон ўз дунёқарашига кўради, назаримизда.
Фильмнинг мавзуси томошабинни ўзига тортади, ногирон йигит ва соғлом қиз ўртасидаги муҳаббат ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак...
Фильмнинг ютуқларидан бири, бу актёрлар жамоасидир. Лекин, бош қаҳрамон йигитнинг касаллиги борасида тушунмовчилик юзага келади. Уни болалигида оёқ-қўли ишламасди. Лекин, катта бўлгач, негадир унинг ҳолатига яна бир бошқа тушунарсиз касаллик ҳам қўшилгандек...
Актёр Отабек Маҳкамовнинг роли эса, салбий бўлса ҳам, томошабинларга манзур бўлди. Негаки, унинг тутган йўлини оқлаш мумкин, назаримизда. Одатда экранда бирор қаҳрамон ҳаракатини салбий деймиз, лекин мантиқан олиб қаралса, агар томошабин ҳам ўша қаҳрамон ўрнида бўлса, ҳаётда худди шундай йўл тутиши табиий, деб ўйлаймиз. Отабек Маҳкамов қаҳрамони ўз синглисининг бахтини, келажагини ўйлаётган ака ва у ўз синглисига ёмонликни раво кўрмайди. Мантиқан фикрланса, унинг тутган йўли тўғри эканлиги билинади, лекин у икки ўт орасида. Қаҳрамон ҳолатини, актёр маромига етказиб ижро этган.
Фильмнинг кичик деталларига аҳамият берилса, либос усталари  Убайдулла Омон қаҳрамонини бир неча йил давомида битта кийимда юришига аҳамият бермаган кўринадилар. Шунингдек, ҳомиладор аёлнинг оғир бешикни кўтариши ҳам бироз мантиққа тўғри келмайди. Лекин, иш бор жойда камчилик ҳам бор дейилганидек, фильм мазмун тарафлама томошабинларга манзур бўлди, назаримизда.
Инсон ўз фарзандидан кеча оладими? Фарзанд-чи, унинг айби ногиронлигидами?  Фильм “Оқпадар” деб номланган бўлса ҳам, асосий урғу ногирон йигит ва соғлом қиз муҳаббатига қаратилган. Ўз муҳаббати учун инсон, қай даражагача бориши мумкин? Фильмда ана шу саволга муносиб жавоб топилгандек.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова