FATTOHHON.COM
« Все новости
Актриса Райҳон Уласенова, синглиси хонанда ва телебошловчи Ойхон Ифорзода, ҳамда Иккинчи режиссёр ва Актриса Шаҳло Каримова
Актёрлар Адиз Ражабов ва Азиз Раметов
Хонанда Шохбоз Низомиддинов ва актёр Матёқуб Матчонов
Хонанда ва актриса Динейра
Актёр Фаррух Соипов хорижлик киноижодкорлар билан
Премьера келган машҳурлар: режиссёр Аюб Шаҳобиддинов, актёрлар Лутфулла Саъдуллаев, Адиз Ражабов, Фаррух Соипов, Акбархўжа Расулов, Отабек Маҳкамов, актриса Райҳон Уласенова, Гулчеҳра Саъдуллаева (қизи Муқаддас билан) хонандалар Шоҳбоз Низомиддинов, Лола, Динейра, киношунос, продюсер ва журналист Феруза Нодирова, журналист Даврон Кабулов, актёр ва режиссёр Саид Мухторов, иккинчи режиссёр Дилбар Юсупова, хорижлик киноижодкорлар ва бошқалар . . .
Фильм премьерасини актёр Лутфулла Саъдуллаев очиб берди ва ижодкорларни томошабинларга таништирди.
Режиссёр Мистер Х
Оператор Тальат Мансуров
Монтаж режиссёри Эркин Муродов
Фильмда бош ролларни Шаҳзода, Улуғбек Қодиров ва Зарина Низомиддиновалар ижро этишган. Шунингдек, Матёқуб Матчонов, Тоҳир Саидов, Наргиза Салмонова, Муяссар Бердиқулова, Яйра Абдуллаевалар ҳам характерли образлар яратишган.
Улуғбек Қодиров тақдимотда қатнаша олмади.
Фильм драма жанрида суратга олинган бўлиб, унинг асосий ютуғи ҳаётийлигидир. Шунингдек, актёрлар ансамблининг тўғри танланганлиги, актёрлар маҳорати, оператор иши ҳам фильм муваффақиятини таъминлаган.
Фильмдаги бош қаҳрамон Марьямнинг тақдири ҳар қандай инсонни ўйга толдириши табиий. Унинг аччиқ қисмати, авваламбор унинг онасининг хатосидир. Бу билан инсон ҳаётда ўйлаб, ақл билан тўғри қадам ташлай билиши кераклиги, акс ҳолларда, ота-она хатоси туфайли, фарзандларнинг тақдири ҳам барбод бўлиши мумкинлигига ишорадир.
Хонанда Шаҳзода ўз ролини маҳорат билан ижро этган. Унинг ижросидаги ўз умр йўлдошининг қувончи ва бахти учун ҳар нарсага тайёр аёл образи, ҳаётийлиги ва табиийлиги билан томошабинларни бир лаҳзадаёқ ўзига тортди.
Улуғбек Қодировни эса, одатдаги романтик қаҳрамонлар қиёфасидан чекинган ҳолда, бошқа амплуада кўриш мумкин.
Актриса Зарина Низомиддинова эса, фильмда жиддий психолог образида.
Фильмда томошабинлар ўзларининг севимли ижодкорларини ўзлари умуман кутмаган образларда кўрадилар.
Фильмни Марьям ўз эрининг бахти учун муҳим бир қарор қабул қилган жойигача кўрдик. Шундан сўнг, фильмни охиригача кўрмай, кетишимизга тўғри келди.
Чунки, Art Week Style.uz-2012 Санъат ҳафталигининг очилиш маросими вақти яқинлаша бошлаган бўлиб, унга журналист сифатида таклиф қилингандик.
Лекин, шундай фильмлар бўладики, ундан бир лавҳа кўрганингини ўзидаёқ, бу фильмни тўлиқ кўриш керакми, йўқми, дарҳол сезилади. “О, Марьям, Марьям” фильмини эса, албатта яна қайта кўрамиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова




