FATTOHHON.COM
« Все новости
5 июнь куни “Осиё Гранд” ресторанида Шохруххон ва Асал Шодиеванинг бахт тўйи бўлиб ўтди!
Тўйда куёв ва келиннинг оила аъзолари, қариндошлари, ҳамда шоу бизнес оламидаги дўсту яқинлари иштирок этишди!
Куёв ва келинни номига ёр-ёр куйлаб, хонанда Нилуфар Усмонова кутиб олди!
Жуда кўплаб санъаткорлар, хонандалар бу тўйда меҳмон бўлиб, куёв ва келинни самимий табриклашди! Жумладан, Ўзбекистон Халқ артистлари Насиба Абдуллаева, Фаррух Зокиров, “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев, “Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тоҳир Содиқов, Райхон, хонанда, режиссёр ва актёр Жаҳонгир Позилжонов, хонандалар Ботир Қодиров, Аслбек Ниғматов ва бошқалар...
Тоҳир Содиқовнинг “Кел яшайлик биз бирга” қўшиғига куёв ва келин вальс тушишди. Наримон Султонхўжаев томонидан ёшларни қандай танишганлиги ҳақидаги “Love Story” ҳеч кимни бефарқ қолдирмади!
Биз ҳам, Шохруххон ва Асал Шодиевага чин дилдан бахту саодат тилаб, келгусида шириндан ширин фарзандларнинг ота-онаси бўлишларига, ҳамда бир умр биргаликда чиройли ҳаёт кечириб, қўша қариб, ҳамиша энг бахтли оилалардан бўлишларига тилакдошмиз!
Оилавий ҳаётга қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлсин, сизларга асло кўз тегмасин, ҳамиша бахт ҳамроҳ бўлсин, Шохруххон ва Асал Шодиева!