FATTOHHON.COM

« Все новости

АЛЕКСАНДР СЕРГЕЕВИЧ ПУШКИН ТАВАЛЛУДИНИНГ 217 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ... 08.06.2016 02:25

 IMG_2545

7 июнь куни «Ёшлар ижод саройи»да атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган «Пушкин оқшоми» бўлиб ўтди. Мазкур “Оқшом”да Театр вакиллари, шоу бизнес олами  вакиллари иштирок этишди.

IMG_2544

Кечани “Садо” гуруҳининг бадиий раҳбари ва солисти Акбар Атамуҳамедов, ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева олиб боришди. Кеча давомида яна бир нечта бошловчилар ҳам бўлишди.

IMG_2537

Кечада Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденев, Республика Байналмилал маданият маркази директори Н.Муҳаммадиев, Рус миллий маданият маркази раиси А.Аристов, ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди.

IMG_2543

Кеча иштирокчилари юртимизда турли миллатлар ўртасидаги аҳиллик, дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик, миллий ва умумбашарий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини янада юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар. Бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила фарзандларидек яшаётган юртимизда барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги сир эмас. Ўзбекистонимизда тили, дини, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, барча миллат вакилларининг анъаналарини асраб-авайлашга оид ҳуқуқий кафолатлар Бош қомусимизда қатъий белгилаб қўйилган.

1

Жаҳон мумтоз адабиёти намояндаларининг бой адабий меросини ўрганиш, улардан ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялашда кенг фойдаланишга оид эзгу ишлар атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин меросини ўрганишда ҳам яққол акс этмоқда. Чунки, шоир асарларида тинчлик, дўстлик, тараққиёт, эркинлик ғоялари устувор ўрин тутади! Шоир ўз ижодий фаолияти давомида кўплаб шеърлар, эртак ва достонлар, шеърий роман ва қиссалар яратган бўлиб, мазкур асарлар бутун Жаҳондаги каби, Ўзбекистонда ҳам катта қизиқиш ва эътибор билан ўрганилиб келинмоқда.

IMG_2541

IMG_2539

 

Кеча иштирокчилари ҳам Александр Сергеевич Пушкин ижодидан намуналар ўқишди.

 

IMG_2540

 

Кеча кўтаринки руҳда ўтди.

 

IMG_2542