FATTOHHON.COM
« Все новости
"ИЖАРАЧИ" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРА, КАТТА ЭКРАНДА! 12.10.2012 12:37





















12 октябрь куни «Алишер Навоий» собиқ Панорама киносаройида режиссёр Жавлон Шодмоновнинг “Ижарачи” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов

Актёрлар Азиз Раметов ва Умид Искандаров

Актриса Шахзода Мухамедова онаси билан

Актрисалар Ёрқиной Ғозиева ва Анжелика Эсимбетова


Сирожиддин


Рассом Анвар Шодиев
Премьера олдидан ҳозирги кундаги анъана давом эттирилиб, қўшиқ тинглаш учун ёш хонандаларга навбат берилди.

Рухшона

Зиёда
Хонандалар Рухшона ва Зиёда, ўз қўшиқлари билан томошабинларнинг кайфиятини янада кўтариб юбордилар.


Сўнг, премьера олиб борувчиси Абдубосит Саримсоқов томонидан томошабинлар орасида махсус ўйин ўтказилди ва ғолибларга кир ювиш воситалари совға қилинди. Танлов шарти антиқа бўлиб, аввалига иштирокчи сифатида саҳнага чиққан 6 та қизга залдан бир жуфтдан эркаклар оёқ кийимлари олиб келиш топширилди. Сўнг, шартни бажарган 4 та қизга эркаклар соатини олиб келиш айтилди. Натижада, учта қиз ғолиб бўлиб, совғалар эгаси бўлишди.

Абдубосит Саримсоқов ва Зиёда

Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

Фильм режиссёри ва бош рол ижрочиларидан бири режиссёр Жавлон Шодмонов

Фильмда асосий ролларни хонанда Зиёда, актёрлар Муҳаммадисо Абдулхаиров, Отабек Мирзахоловлар ижро қилишган. Шунингдек, Жумадилла Раметов, Ҳошим Арслонов, Ҳосият Ҳусанова ҳам ўзига хос характерли образларда намоён бўлишган.


Фильмнинг монтаж режиссёри Муҳбилло Убайдуллаев
Овоз режиссёри Камолиддин Раҳимов

Ижодий гуруҳ таништирилгандан сўнг, сўз навбати актёр Муҳаммадисо Абдулхаировга берилди ва у самимий сўзлар билан, барчани фильм намойишига таклиф қилди.
Фильм намойиши бошланди.

Фильм комедия жанрида суратга олинган бўлиб, ҳақиқий, оилавий ўзбекона комедия деб эътироф этиш мумкин. Фильмнинг асосий муваффақиятлари, режиссёрлик иши, актёрлар маҳорати, ҳамда фильмдаги ўзига хос юморлар.
Айниқса, актёр Муҳаммадисо Абдулхаировнинг ролини жиддий кўриш, асло мумкин эмас! Жавлон Шодмонов режиссёр сифатида ўз ишини уддалашдан ташқари, актёрлик борасидаги маҳорати ҳам янада ошганлигини кўриш мумкин. Унинг ижросидаги ўз манфаатини кўзловчи йигит образи, томошабинларни бефарқ қолдирмади. Отабек Мирзахолов ҳам, ўзбек йигитлари характеридаги қаҳрамон ролини маромига етказган.
Фильмда ҳинд фильмларига хос жиҳатлар мавжуд бўлса ҳам, фильм ижодкорлари, сюжетлар кетма-кетлиги ва мазмунга алоҳида аҳамият беришганлиги билиниб турибди.
Шунингдек, фильмда миллийликка алоҳида эътибор қаратилган. Бу комедияни бемалол оила даврасида кўриш ва қаҳрамонларнинг янги ҳазилларига дилдан кулиб, маданий ҳордиқ чиқариш мумкин.

Юз марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши деганларидек, “Ижарачилар” фильми ҳозирда “Алишер Навоий” киносаройи, “Киночилар уйи”, “Ғунча” ва“Ватан” кинотеатрларида намойиш қилинмоқда!
Фильмда ёдда қолган иборалар:
“Пайшанбадан умид қилсанг, Чоршанбадан ҳаракат қил”
«Тўйдан кейин душманинг билан яшашингга тўғри келади»
“Қарғани минг кир ювиш машинасига солиб ювганинг билан каптар бўлмайди”
“Эркак бир хил гапиради, бир хил овқат ейди”
“Инсонлар бир-бирларини йўқотиб қўйишдан олдин қадрига етишлари керак”
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова