FATTOHHON.COM
« Все новостиЁшларни турли ёд, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига жалб этиш, уларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари учун кенг имкониятлар яратиб бериш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан “Ёшлар театр студияси”, “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги”, “Миллий ва замонавий рақс” ва “Инглиз тили” лойиҳалари фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунга келиб мазкур лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирган 200 нафардан ортиқ ёшлар Марказга мурожат этдилар.
Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари “Миллий ва замонавий рақс” лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган ёшлар Тошкент Давлат Миллий рақс ва хореография олий мактабининг малакали ўқитувчилари томонидан саралаб олиш йўли билан танлаб олинди ва гуруҳларга ажратилди.
Танловнинг якуний натижасига кўра иштирокчилар уч гуруҳга, яъни бошланғич, ўрта ёшли ва катталардан иборат рақс гуруҳларга бўлинган ҳолда дарсларни бошлайдилар.
Ёшлар маданият ва санъат маркази
Матбуот хизмати