FATTOHHON.COM
« Все новости
“ТЎЛИН ОЙ” ФИЛЬМ ЁПИҚ ПРЕМЬЕРАСИДАН... 18.10.2012 11:31

актриса Азиза Бегматова
18 октябрь куни «Ғунча» кинотеатрида “Тўлин ой қиссаси” деб номланган бадиий фильмнинг фақат журналистлар учун, ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Фильм режиссёри Нурилло Нарзуллаев
Фильмда Эъзоза Эргашева, Аваз Солиҳов, Шукуржон Сафоева, Шодия Тўхтаева, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Азиза Бегматова роллар ижро этишган.
Фильм эрта никоҳ муаммосига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси мусулмонлар идораси тавсиясига биноан, суратга олинган.
Фильмни плюс жиҳатларидан бири, фильмдаги бир неча эпизодларда, дин пешвосининг никоҳ ва унинг қоидалари, эрта никоҳнинг мақбул эмаслиги ҳақида ўринлича изоҳ бериб, тушунтириб ўтганлигидир. Шунингдек, фильмнинг ғояси, яъни инсонларни ўз фарзандларини эрта турмушга бермаслик кераклигини, ёшлар аввал билим олиб, ҳар тарафлама вояга етгачгина, мукаммал оила эгаси бўла олишларига ишора қилинган.
Фильмнинг камчиликлари тўхталсак, фильм деталлардан ташкил топади ва ўша деталларда камчиликлар бўлса, бу фильмдаги камчиликлар ҳисобланади.
Шундай деталлардан айримлари, масалан, тўй куни куёвни кичик цифровой фотоаппаратда суратга ва видеога олиниши. Тўйларда катта камера ва фотоаппаратлардан фойдаланиш урф бўлганлиги ва бундай техника воситаларини бугунги кунда, жуда кўпчилик тўй учун эмас, уйда ўзи учун ишлатаётганлиги ҳам сир эмас. Шундай бир пайтда тўйни кичик цифровой фотоаппаратда суратга олинишини кўрсатиш, бироз эриш туюлади...
Яна шундай айрим деталлардан бири, қизнинг ўқитувчиси ёнида компьютери бўлиб туриб, оддий варақларга ручкада ёзиб ўтириши ҳам, ноўриндек, назаримизда. Чунки, ҳозирда деярли кўпчилик компьютердан фойдаланиши ғайриоддий нарса эмас...

Фильм режиссёри ва режиссёр Иброҳим Расулов
Фильм намойишидан сўнг, режиссёр Иброҳим Расулов ҳам фильмни “радиопьеса бўлганда тинглаб тушуниш мумкин эди” деб фикр билдирди.
Фильмда шунингдек келтириб ўтиш мумкин бўлган ҳолатлар бор, лекин, биз бу ҳақида батафсил келтириб ўтиришни жоиз деб топмадик.
Ҳар қандай фильм тақдирини томошабинлар ҳал қиладилар. Шундай экан, уларнинг эътиборига сифатли ва мазмунли фильмлар тақдим этиш ўринли, деб ўйлаймиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова