FATTOHHON.COM
« Все новости
“ХАЗОН” ФИЛЬМИ УЧУН! ОЧИҚ ОСМОН ОСТИДА ВА БАЛАНД ТОМ УСТИДА! 25.02.2013 14:00
“Хазон” фильми катта экранларга чиқиш арафасида! Фильм саундтреки ҳам тайёр бўлди! Фильмга саудтрекни эса, “Беном” гуруҳи яъни Сарвар ва Комил куйлашди. Эътироф этиш мумкин, таъсирли қўшиқ!
22 февраль куни фильм саундтреки учун видеоклип суратга олинди!
Суратга олиш ишлари бош қаҳрамон Шохрух Ёдгоровнинг кадрлари кўчада,
сўнг, “Беном” гуруҳининг трек қисмлари, кўп қаватли бино томида суратга олинди!
Ҳаво жуда ҳам совуқ ва бунинг устига ёмғир ҳам томчилаб турган бир шароитда мазкур клип, тонгга қадар суратга олинди!
Шохрух Ёдгоров, ҳамда Сарвар ва Комил, сабр-тоқат билан суратга олишни тўхтатмай, давом эттирдилар.
Албатта, совуқда ва бунинг устига баланд том устида қўшиқ айтиш осон бўлгани йўқ!
Клип режиссёри Бекзод Пўлатов
Клипда Сарвар ва Комил янги имиджда намоён бўлдилар!
Қора либос ва гитаралар!
Шохрух эса, мотоциклда!
Видеоклип премьераси шу кунларда “25 кадр” кўрсатувида бўлиб ўтади!
Энг таъсирли саундтрек, “Беном” гуруҳи ижросида!
Асло ўтказиб юборманг!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова