FATTOHHON.COM
« Все новостиТошкент шаҳрида 23-24 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Саммитда давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида режали ва самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиб, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашадилар.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) таркибига Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради.
Саммитда давлат раҳбарлари 2016 - 2020 йилларга мўлжалланган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодий, маданий-гуманитар, ахборот ва халқаро соҳаларга оид асосий йўналишлар бўйича, тадбирлар режасини тасдиқлашлари кутилмоқда.
21 июнь куни эса, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Саммити доирасида Маданият Вазирлари учун Санъат усталари, ҳамда Халқаро танловлар лауреатлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Концертда Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тўлқин Жабборов, Юлдуз Турдиева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева,
опера йўналишида Ўзбекистон Халқ артистлари Рамз Усмонов,
Аваз Ражабов,
Халқаро танловлар лауреати Азиза Муҳамедова,
хонанда Акбар Атамуҳамедов, шунингдек, “Алишер Навоий” номидаги Давлат Академик катта театри симфоник оркестри,“Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри, Ўзбекистон ДАКТ солистлари ва бошқа санъаткорлар иштирок этишди.
Мазкур концертда она Ватан, Истиқлол ҳақидаги қўшиқлар билан биргаликда,
рус, қозоқ, тожик, қорақалпоқ тилларидаги қўшиқлар,
ҳамда классик опералардан ариялар ва
балет рақслари намойиш этилди.
Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева ижросида, “Оҳ, ким раҳм айламас”,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида “Шукурона”,
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижросида “Муҳаббатим”,
опера йўналишида Ўзбекистон Халқ артисти Рамз Усмонов ижросида “Арлезианка” операсидан “Плач Федирико” арияси, Ўзбекистон Халқ артисти Аваз Ражабов ижросида “Майсаранинг иши” операсидан “Ҳожи Дарға” арияси,
Ўзбекистон Халқ артисти Мирзагул Сапаева ижросида “Дембермес” (қорақалпоқча қўшиқ),
хонандалар Акбар Атамеҳамедов, Гулмира Нурметова, “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри ижросида “Ушконыр” (қозоқча қўшиқ),
Халқаро танловлар лауреати Азиза Муҳамедова ижросида “Нежность” (русча қўшиқ) ва бошқа тиллардаги қўшиқ ва ариялар янгради.
Концерт Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ва
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижросидаги “Нурга ўрайман” қўшиғи билан якунланди.
Бу концерт санъат, дўстлик, гўзаллик ва нафосат оқшомига айланди, ҳамда томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова