FATTOHHON.COM

« Все новости

АЛИШЕР УЗОҚОВДАН “ОИЛА” ҲАҚИДА... 31.10.2012 06:03

alisher_uzoqov-2.jpg

  1. Оила мустаҳкамлиги учун ким маъсул деб ўйлайсиз?
  2. – Ҳар бир оилада уриш–жанжал, ёки баҳс–мунозара, аразлашлар бўлиб туради. Масалан, сизнинг оилангизда ҳам шундай ҳолатлар юз берганми ва сиз буни қандай бартараф этгансиз?
  3. – Оилада сиз ўзингиз жорий этган, бирор чиройли одат борми?
  4. – Оилада бозор–ўчарни оилада ким қилади?
  5. – Тўйингиз бўлган кун, ой, йил ва сиз бу кунни ҳар йили нишонлайсизми?
  6. – Оилада кимда рашк кучли?
alisher_uzoqov-5.jpg АЛИШЕР УЗОҚОВ:
 

1. – Оила мустаҳкамлиги учун ҳамма маъсул. Фақат битта шахс масъул бўла олмайди, барибир. Оилани ушлаб туриш учун, кўпчилик бўлиши керак, деб ўйлайман. Мисол учун, Ватанни оилага қиёслашади. Уни барибир халқ ўша оиласидек қилиб ушлаб туриши керак. Шунинг учун, мен ҳам, қайсидир битта шахс оилани мустаҳкам ушлаб туради, деб айта олмайман. Бу ҳаммани қўлидан келиши керак. Ҳамма харакат қилиши керак. Оила мустаҳкам бўлиши учун, ҳаттоки, ёш фарзандлар ҳам масъулдирлар, деб ўйлайман.

 alisher_uzoqov-3.jpg

2. – (жилмайиб) Ҳали унақа келишмовчиликлар бўлгани йўқ. Бизларда ҳаммаси жойида, Худога шукур (самимий кулади). Турмуш ўртоғим мени тушунади, мен ҳам уни тушунаман. Оила-тинч тотув бўлиши учун, биринчи навбатда, инсонлар бир–бирига ишонишлари керак. Бир–бирини ҳурмат қилиши керак. Оила тинч бўлиши учун, оилага кўпроқ эътибор бериши керак. Яхши бўлиши учун ҳар доим харакат қилиш керак.

 alisher_uzoqov-1.jpg

3. – (самимий) Йўқ, ҳали одат жорий этишга улгурмадим. 

 

4. – Энди вақтга қараб, агар вақтим бўлса, бир ойда бир марта ўзим чиқаман. Ҳамма керакли нарсаларни қилиб бераман. Орада кичикроқ нимадир керак бўлиб қолса, аямлар борлар. Аям ўзлари қараб, ёки келин билан айланиб келишади.

 alisher_uzoqov_4.jpg

5. – 2011 йил 15 декабрь Тўйимиз бўлган. Худо ҳоҳласа (самимий кулади) албатта нишонлаймиз! Ҳозирда бир йилга яқинлашиб қолди. 

 

6. – Рашк, билмасам, уни хотинимдан сўраш керак (самимий кулади).

 alisher_uzoqov-4.jpg

Битта нарсадан, мен айнан мустаҳкам оила йили арафасида уйланганимдан хурсандман. Тўйимда ҳам, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор ака Саъдиев “мана “Мустаҳкам оила” йили эълон қилингандан, кейин сен биринчилардан бўлиб уйланяпсан, демак сен ўша Мустаҳкам оилалардан биттаси бўлишинг керак ва сен намуна бўлишинг керак.” дегандилар. Яна бир хурсанд бўлган томоним, ҳамкасбларим актёр Адиз Ражабов ҳам,  актёр Улуғбек Қодировлар ҳам оила қуришди.  (кулиб) Энди, “Мустаҳкам оила” йилига тўғри келиб, ҳаммалари уйланишди, оилали бўлишди. Бу ҳам қанақадир хурсандчилик ёки тасодиф. Қанақадир чиройли тасодиф! Бу ҳам инсонни кўнглини қувонтиради.

Ёшлар 17–18 ёш, пайтида шошиб оила қуриб юборишмаса, озгина катта ҳаётни ўрганиб, қийинчиликларини кўриб, кейин турмуш қуришса, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки, ҳозир кўп ёшларни кўряпмиз. Тўйдан кейин, кўп вақт ўтмасдан ажрашиб ҳам кетишяпти. Энди бунинг аксарият сабаби, жуда ёш пайтида ҳис-туйғуларга берилиб, шошиб оила қуришяпти. Ёшларга қўлдан келганча, ҳаётни ўрганиб, ҳаёт қийинчилигини кўриб, катта ҳаётга тайёрми, тайёр эмасми, шу саволга жавоб бергандан кейингина, менимча турмуш қурса чиройли бўларди, деб ўйлайман.

Саида Вахобова

film_alisher_uzoqov-38.jpg