FATTOHHON.COM
« Все новости
ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ МАРТА! "ИСТИҚЛОЛ" САНЪАТ САРОЙИДА! 05.11.2012 13:46

Ўзбекистон Халқ артисти Мансур Тошматов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитова,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова,
хонанда Жаҳонгир Отажонов,
Шаҳзода,
Ўлмас Оллоберганов,
Зиёда,
Муниса Ризаева,
Шохжаҳон Жўраев,
Рухшона,
Умидахон,
"Элдидо" гуруҳи ва бошқа ёш хонандалар . . . иштирокида, 100 фоиз жонли ижродаги гала концерт дастуридан баҳраманд бўлинг!










ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ МАРТА!
ИСТИҚЛОЛ САНЪАТ САРОЙИДА!
10 НОЯБРЬ КУНИ
“МАРДИ МАЙДОН” – ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ
ҚЎШИҚЛАР ФЕСТИВАЛИ СОВРИНДОРЛАРИ ВА
ТАНИҚЛИ САНЪАТКОРЛАР ИШТИРОКИДА
“СЕНИ ШАРАФЛАЙМИЗ ЎЗБЕКИСТОНИМ” ДЕБ НОМЛАНГАН
ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ КАТТА ГАЛА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ!
Ўзбек халқи азалдан ўзининг ҳақиқий юксак санъати, мусиқаси билан жаҳоннинг барча халқлари эътиборини қозониб келган. Мусиқамиздаги мураккабликларни, ҳамда жонли ижродаги қўшиқларни тинглашнинг завқини, ҳақиқий санъат ихлосмандлари яхши тушунадилар. “МАРДИ МАЙДОН” Жонли ижродаги қўшиқлар фестивали, санъаткорлар Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзовлардан мерос анъаналаримизни давом эттирган ҳолатда, ЖОНЛИ ИЖРО га қайта ҳаёт бахш этмоқда!
“Ўзбекнаво” ташкилоти, Фонд Форум, ҳамда “TerraGroup” компанияси ва Ўзбекистон Давлат Консерваторияси билан ҳамкорликда, 2011 йилдан буён “МАРДИ МАЙДОН” – жонли ижродаги қўшиқлар фестивалини ўтказиб келмоқда.

Фестивалда иштирок этаётган ёшлар сони кундан кунга ортиб бораётгани ҳам, ёш хонандалар орасида, жонли ижрога қизиқувчилар кўплигининг яққол исботидир. 2012 йил 25 февраль куни ўтказилган фестивалнинг илк дастурида 8 та, 24 апрель кунги дастурида 9 та, 25 июнда бўлиб ўтган дастурда эса, 10 та ёш истеъдод эгалари жонли ижрода ўз маҳоратларини намойиш қилдилар.
Мард бўлиб майдонга чиққан бу ёшлар, Бирлашма томонидан қўллаб-қувватланиши, ҳамда уларнинг жонли ижрога бўлган муҳаббати, кўплаб санъат ихлосмандларида, жонли ижрога бўлган қизиқишни янада кучайтирмоқда. 2011 йилда Жонли ижродаги фестиваль лауреати бўлган Шерзод Ортиқов, Эътибор Отажонова ва Умида Ходжаеваларга имтиёзли лицензиялар берилди, уларнинг янги қўшиқларини тайёрлаш молиялаштирилмоқда. Шунингдек, Шерзод Ортиқов “Наврўз” умумхалқ байрамида, Умида Ходжаева, Шерзод ва Милена, “Элдидо” гуруҳи Мустақиллик байрамида иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.
Эндиликда савол туғилади. Ёш истеъдодлар майдонда жонли ижрода куйламоқдалар. Лекин, аллақачон таниқли хонанда мақомига эришганлар-чи?
Мазкур саволга жавоб топиш истагида бўлсангиз, 10 ноябрь куни “Истиқлол” санъат саройига ташриф буюринг ва ўз кўзингиз билан гувоҳи бўлинг!














Ҳозирда “Ўзбекнаво”нинг “Аквариум” залида тайёргарлик жараёнлари жуда қизғин кечмоқда.

5 ноябрь куни ёш хонандалар Умидахон ва

“Дурдона” гуруҳининг жонли ижродаги репетицияларига гувоҳ бўлдик.
КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН! ВИДЕО!
КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН! ВИДЕО!

Репетиция жараёнида, хонандалар Сардор Мамадалиев, Амира Алибекова ва бошқа ёш хонандалар ҳам шу ерда эдилар.







Репетиция жараёнлари қизғин кечмоқда...
10 ноябрдаги 100 фоиз ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ ГАЛА КОНЦЕРТ ДАСТУРИГА билетларни эса, “Истиқлол” санъат саройи кассаларидан бемалол сотиб олишингиз мумкин.
Шошилинг!
мурожаат учун: 245 92 51; 251 56 09
СЕВИМЛИ ХОНАНДАЛАРИНГИЗ БИЛАН БИРГА ҲАҚИҚИЙ ЖОНЛИ ИЖРОДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ!
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова