FATTOHHON.COM
« Все новости
“Марди майдон” – жонли ижродаги қўшиқлар фестивали совриндорлари ва таниқли санъаткорлар иштирокида “СЕНИ ШАРАФЛАЙМИЗ ЎЗБЕКИСТОНИМ” деб номланган жонли ижродаги катта гала концертга ҳам оз кунлар қолмоқда...
“Ижод 99 фоиз меҳнат ва 1 фоиз маҳорат” деганларидек, чинакам жонли ижро ҳам кучли меҳнат ва ўз ўстида ишлашни талаб қилади.
Мухлисларни жонли ижродан баҳраманд этиш мақсадида, “Ўзбекнаво”нинг “Аквариум” залида хонандаларимиз хабар қилганимиздек, жонли ижрода куйлаш репетициялари билан банд бўлмоқдалар.
6 ноябрь куни ҳам бир неча хонандаларнинг жонли ижро репетицияларига бевосита гувоҳ бўлдик.
Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова, хонандалар Шохжаҳон Жўраев, Зиёда, Рухшона, Умидахон, Амира Алибекова, Ойбек Тўхтаев, Милена, ва бошқалар...
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова мухлислари учун чинакам сюрприз ҳозирламоқда. Концертда у жўшқин руҳдаги қўшиқ ижро этиши кутилмоқда.
Хонанда Шохжаҳон Жўраев тор чалиб, шундай бир қўшиқ ижро этдики, уни тинглаб миллий қўшиқларимиз авлоддан авлодга ўтиб, қалблардан чуқур жой олаётганлигини ҳис қилдик.
Хонанда Зиёда ўзининг жонли ижроси билан ҳамиша қойил қолдириб келган. У ўзининг навбатдаги яккахон концертларини тўлиқ жонли ижрода ўтказиш ниятида.
Рухшона “Қайлардасан” сокин қўшиғини жонли ижро қилиши кутилмоқда.
Репетиция видео кўриш ва кўчириб олиш учун!
Ойбек Тўхтаевнинг овози кўпроқ озарбайжон хонандаларининг овозини эслатди. Қойил қолса арзийди, шу вақтгача ўтказилиб келинаётган “Марди майдон” фестивалининг фаол иштирокчиси бу гал ҳам, жонли ижрони маромига етказишга ҳаракат қилмоқда.
Репетиция видео кўриш ва кўчириб олиш учун!
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, “Ўзбекнаво” ташкилоти хонандаларни созандалар билан жонли ижрода куйлаш учун репетиция қилишларига барча шароитларни яратиб бермоқда!
Репетиция жараёнларини “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбари Азамат Ҳайдарович Ҳайдаров шахсан назорат қилган ҳолда, хонандалардан зарурий маслаҳатларни аямаяптилар.
Шунингдек, концерт режиссёр Рустам Шамсутдинов ҳам репетиция жараёнларида, мусиқа ва ижро борасида созандаларга тушунтириш ишларигача олиб бормоқдалар.
Хонандаларнинг репетиция жараёнлари қизиқарли кечмоқда. Хонандаларнинг жонли ижродаги авжидан “Аквариум” зали ларзага келмоқда!
10 ноябрь куни бўлиб ўтадиган концертда, ҳақиқий санъат ва жонли ижро мухлисларни кутмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова