FATTOHHON.COM

« Все новости

ЙИЛНИНГ ЭНГ КУТИЛГАН ЛОЙИҲАСИ! 23.06.2016 23:29

 1

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг 2016 йил 14 апрелдаги 20-ҚҚ-сонли Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси, ҳамда Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази Давлат Унитар корхонаси билан тузилган Қўшма қарори асосида, жорий йил июль-август ойлари давомида “Янги овозлар” телетанлови ўтказилиши белгиланган.

Мазкур телетанлов мамлакатимиздаги ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини намоён этишлари учун ижодий майдон яратиш, уларнинг маҳоратини ошириш, жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги анъаналарини тарғиб қилиш ва ривожлантириш, янги маҳоратли овоз соҳибларини, шунингдек, турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган ёш истеъдодларни излаб топиш, ҳамда уларни профессионал санъатга жалб этиш мақсадида 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Телетанловда иштирок этишни истаган номзодлар жорий йилнинг 18-30 июнь кунлари Ёшлар Маданият ва Санъат марказига мурожаат этишлари ёки (yangiovoz.uz) танловнинг махсус веб-сайти орқали ўз ҳужжатларини топширишлари мумкин.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, ҳамда Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази Давлат Унитар корхонаси томонидан ушбу телетанлов ўтказиладиган жойда замонавий овоз ёзиш студияси, суратга олиш жараёнлари учун, тамоша залларида қурилиш таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Телетанловда иштирок этадиган ҳакам-устозлар гуруҳи шакллантирилмоқда!

Телетанловнинг биринчи саралаш босқичи (кастинг) жорий йилнинг июль ойидан Ёшлар Маданият ва Санъат марказида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ёшлар Маданият ва Санъат маркази

 Матбуот хизмати