FATTOHHON.COM
« Все новости
"ЎЗБЕКНАВО" МАЪЛУМ ҚИЛАДИ! 26.02.2013 11:37

РАСМИЙ БИЛДИРИШ:
Хонанда Қурбонов Абдулла Акбарович томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда Лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузиб келинганлиги сабабли хонандага 2013 йил 22 февралда берилган АJ-2326-рақамли лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан 2013 йил 22 февралдан тугатилганлигини маълум қиламиз. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва Ҳукумат қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ҳамда санъаткорнинг бурчидир.
* * * * * *
Ҳар бир қилинган ҳаракат афсуски, жавобсиз қолмайди. Инсон нимадир қилишидан олдин, ўйлаб кўриши учун, унга бежизга онг ва ақл берилмаган. Инсоннинг бошқа мавжудотлардан фарқи ҳам, ана шунда, яъни у ўйлаб, ақл билан иш қилиши кераклиги ва ўз ҳатти-ҳаракатларига жавоб бериши зарурлигидадир.
Бировнинг қайғусидан хурсанд бўлиш керак эмас, аксинча бундан хулоса чиқариш керак, назаримизда. Қонун в тартиб-қоидалар ҳамма учун баробар. Юқоридаги ҳодиса, қонун олдида ҳеч қандай "юлдузлик" тан олинмаслигининг бир исботи, деб ўйлаймиз.