FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг Завқий ғазали, Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов мусиқаси билан куйлаган “Меҳрибоним келса деб...” қўшиғи санъаткорнинг бу йилги яккахон концертида янграган ва тингловчиларга манзур бўлган эди!
Бу қўшиққа 25 июнь куни “9999” студияси Хуршид Собиров томонидан клип суратга олинди.
Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова: - Бу қўшиққа мусиқали номер тарзида клип суратга олинди. Халқимизга осонроқ етиб борсин, деб шу йўлни танладик. Қўшиқнинг ўзи ҳам кўпроқ шуни талаб қилди.
Клипда раққоса Зарина Аҳмедова ҳамда, “Наврўз” рақс жамоаси раққосалари иштирок этишди.
Клип режиссёри Хуршид Собиров: - Клип Тошкент шаҳрида ва Чимёнда суратга олинди. Бу клип Зулайҳо Бойхонова билан бешинчи марта ҳамкорликда ишлашимиз бўлди! Бундан аввал, 2007 йилда “Бир қадам”, сўнг, 2009 йил Ўзбекистон Темир йўлларига бағишланган қўшиқ клипида, 2010 йилда эса, “Олча гули”, 2014 йилда “Ёр юрган кўчалар” қўшиқларининг клипларини суратга олганмиз. Зулайҳо опа билан ишлаш осон, чунки “юлдузлик касали”га чалинмаган, жуда ҳам самимий инсон!
Чиройли рақсларга бой бу ёқимли қўшиқ ва клип тез орада тайёр бўлиши кутилмоқда!
Саида Вахобова