FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази томонидан Марказ қошида “Ёшлар театр студияси”, “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги”, “Миллий ва замонавий рақс” ва “Инглиз тили” лойиҳалари ўз фаолиятини бошлашига ҳам саноқли кунлар қолди.
Ҳозирга қадар, “Ёшлар театр студияси”, “Миллий ва замонавий рақс” ва “Инглиз тили” лойиҳаларнинг саралаш босқичлари якунланиб жами 200 нафардан зиёд иштирокчилар ўз истеъдодларини намойиш этишган эди.
Жорий йилнинг 25 май санасида “Инглиз тили” лойиҳаси билан бошланган саралаш босқичлари 25 июнь куни “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги” йўналишидаги кастинг билан якун топди.
Саралаш давомида 71 нафардан иборат иштирокчилар ўзларининг тайёрлаб келган ижодий ишлари, иқтидорлари ва истеъдодларини элимизнинг таниқли санъаткорларидан иборат малакали устозларга намойиш этишди ҳамда иштирокчиларнинг иқтидорлари ва истеъдодларидан келиб чиқиб икки “А” ва “Б” гуруҳларга ажратиб олинди.
Бўлажак “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги” лойиҳасининг иштирокчилари ҳам бошқа йўналишлар каби июль ойидан фаолиятларини бошлайдилар.
Ёшлар Маданият ва Санъат маркази
Матбуот хизмати