FATTOHHON.COM
« Все новостиШу кунларда Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Шанхай ва Сиан шаҳарларида “Ўзбек киноси кунлари” фестивали ўтказилмоқда. Маданий тадбирнинг тантанали очилиш маросими 28июнь куни соат18:00да Пекин шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Хитой Халқ Республикаси Матбуот, ноширлик, радиоэшиттириш, кинематография ва телевидение ишлари бўйича Давлат бош бошқармаси бошлиғи Чжан Хунсэн, “China Film Promotion” компанияси раҳбари Жияо Ванг Фен ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев бошчилигидаги ўзбек кинематографчиларидан иборат делегация иштирок этди.
Хитой Хитой Халқ Республикаси Матбуот, ноширлик, радиоэшиттириш, кинематография ва телевидение ишлари бўйича Давлат бош бошқармаси бошлиғи Чжан Хунсэн сўзларига кўра, ушбу фестивалда намойиш этилаётган ўзбек фильмлари юртимизнинг маданияти, миллий руҳи ва анъаналарини акс эттириб, улар нафақат Хитойлик киноихлосмандларни ўзбек фильмлари билан таништириш, балки икки халқ ўртасида тобора равнақ топиб бораётган дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Отабек Мусаев ушбу фестиваль Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатларининг муҳим таркибий қисми эканлигини алоҳида таъкидлаб, кино санъати халқларнинг урф одати ва маданиятини тарғиб қилишда катта омил бўлишини ҳамда ушбу маданий тадбир икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини билдирди.
Фестиваль режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган “Ҳаётда...”фильми билан очиб берилди. Шунингдек, фестиваль доирасида юртимиз киноижодкорлари томонидан яратилган “Қудуқ”, “Виждон”, “Ота”, “Тубанлик”, “Сеҳрли қалпоқча” номли бадиий фильмлар кунчиқар юрт киноихлосмандларига намойиш этилади.
Тадбирлар доирасида кинематография йўналишидаги алоқаларни янада мустаҳамлаш, ҳамкорликда кинофильмлар ишлаб чиқариш, кинематография объектларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жихозлаш бўйича Хитой Халқ Республикаси Маданият вазирлиги, Матбуот, ноширлик, радиоэшиттириш, кинематография ва телевидение ишлари бўйича Давлат бош бошқармаси ҳамда бир қатор йирик киностудиялар раҳбарлари билан музокаралар олиб бориш кўзда тутилган.