FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОНАМ АЙТГАН АЛЛАЛАР” АНЪАНАВИЙ РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИ ҒОЛИБЛАРИ... 30.06.2016 19:25

1467270319_dsc_7748

Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, халқ оғзаки ижодининг дурдонаси бўлган алла қўшиқларини аҳоли, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, икки босқичда ўтказилган “Онам айтган аллалар” анъанавий Республика Фестивалининг якуний босқичи ташкил этилди.

Халқ оғзаки ижоди, бадиий тафаккур тараққиётининг барча босқичларида яратилган энг илғор ва ҳаётбахш анъаналарни ўзида мужассамлаштирган беқиёс хазинадир. Гўдакнинг илк тинглаган меҳр-муҳаббатга бой қўшиғи – она алласи хақ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси ҳисобланади. Негаки, алла оҳангидан боланинг кўнгил дунёсига миллий руҳ киради, она тилидаги меҳр-муҳаббат, шукроналик, орзу-умидлар, унинг мурғак жисму жонида илдиз отади. Кишининг хотирасида сақланиб қолган энг мунис, энг ёқимли оҳанг бу ўз онасидан эшитган аллалари эканлиги айни ҳақиқат. Мурғак онгида ўрнашиб қолган ўша сеҳрли оҳанг ҳар бир шахсни комилликка, чин маънода халқпарвар, она юртига садоқатли бўлишга ундайди.

Шу маънода, ташкил этилган “Онам айтган аллалар” фестивали фарзандларимизнинг маънавий тарбиясини бойитиш, халқимизнинг маданий қадриятларини кенг тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкам бўлишида, ёш авлод онгида Ватанга меҳр, туғилиб ўсган юртга садоқат ҳисларини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

 1467270319_dsc_7745

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур фестивалнинг ҳудудий босқичлари, апрель ойида юқори савияда ўтказилди.

 1467270256_dsc_7722

Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллигига бағишлаб ташкил этилган фестивалнинг ҳудудий босқичларида, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган жами 400 нафарга яқин ижодкорлар қатнашди. Шулардан 42 нафари Республика босқичида ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Уларнинг чиқишлари Ҳакамлар Ҳайъати томонидан баҳоланди. Фестивалнинг Республика босқичида фаол иштирок этган бир қатор иштирокчилар фахрий ёрлиқлар билан, ҳамда бир қатор номинациялар бўйича тақдирландилар.

 “Онам айтган аллалар” фестивалининг Респблика босқичида фаол иштироки учун Фахрий ёрлиқ билан тақдирланганлар:

1. Бухоро вилояти жамоаси

2. Файзиева Комила, Навоий вилояти

3. Самарқанд вилояти жамоаси

4. Тошкент шаҳри жамоаси

5. Явбасорова Наргиза, Хоразм вилояти

 

Номинациялар

“Энг ёш ижрочи” – Махмудова Феруза, Қашқадарё вилояти

“Фахрли ижрочи” – Тошкент вилояти жамоаси

“Урф-одат ва анъаналар тарғиботчиси” – Сурондарё вилояти жамоаси

“Оригинал ижроси учун” – Жумабоева Заршунос, Наманган вилояти

“Саҳна маданияти учун” – Андижон вилояти жамоаси

“Ижро маҳорати учун” – “Мийрас” фольклор–этнографик жамоаси, Қорақалпоғистон Республикаси

“Мухлислар олқиши учун” – Фарғона вилояти жамоаси

Вазирлик Матбуот хизмати