FATTOHHON.COM
« Все новостиТинч ва фаровон юртимизда, бахтли ёш оилалар сони кўплиги сир эмас. Ана шундай бахтли оилалардан бири стилист Бекзоджон (Бек Абду) ва Дурдонахон оиласи, бу йил «Соғлом она - Соғлом бола йили»да қиз фарзандли бўлишди!
30 июнь куни эса, меҳрибон шифокорлар, бахтли оила, ёш ота-она Бекзоджон ва Дурдонахонни тўнғич фарзанди жажжи Сафинахон билан уйига кузатишди.
Ота-онаси ва яқинлари қуршовида илк бор дунёга кўз очган Сафинахон, келажакда юртимизга, ота-онасига муносиб фарзанд бўлишини, яқинлари унинг камоли, бахти ва роҳатини кўришларини тилаймиз!
Тинч, осуда, озод ва обод юртимизда бахтли оилалар янада кўпайсин, ҳамда бу оилаларда дунёга келаётган ҳар бир гўдак етук ва баркамол бўлиб вояга етиб, юрт равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз!
Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига
миннатдорчилик билдирамиз