FATTOHHON.COM
« Все новости“Ниҳол” ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаевнинг бугун “автоҳалокатга учраганлиги” ҳақида, сохта хабар тарқалди! Хонанданинг ўзи ҳам бу хабарни ёлғон эканлигини тасдиқлаб, ҳаттоки инстаграм тармоғи орқали ҳаммага ўзининг соғлигини билдирди! Шу кунларда ижод билан банд хонанда тингловчиларга янги қўшиқ тақдим этиш ниятида!
Хонанданинг ижодий изланишлари янада ўз самарасини бериб, унинг қўшиқлари дунё кезишдан тўхтамаяпти! Яқиндагина хонанданинг “Лайлойимсан” қўшиғини бошқа миллат вакиласи, бу гал аёл киши ўзбек тилида куйлаган. Хонанданинг ўзи бу нотаниш мухлисасини “адашмасам Ҳиндистонлик” дея изоҳлади, ҳамда унинг қўшиқни ўзбек тилида куйлаганидан фахрланиб кетганлигини билдирди!
Шунингдек, Улуғбек Раҳматуллаев ҳам яқинда “MY5” телеканали томонидан Сертификат билан тақдирланди!