FATTOHHON.COM

« Все новости

ШУҲРАТ ҚАЮМОВ: “ЖОНИМ МАНИМ” ҲАҚИҚИЙ САНЪАТКОРГА ХОС КОНЦЕРТ!  14.11.2012 16:26

shuhrat_qayumov-34.jpg shuhrat_qayumov-35.jpg

14 ноябрь куни “Истиқлол” санъат саройида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов ўзининг яккахон “Жоним маним” деб номланган жонли ижродаги яккахон концерт дастурининг биринчи кунини ўтказди.

shuhrat_qayumov-36.jpg

Санъат саройига жонли ижронинг ҳақиқий шайдолари, Шуҳрат Қаюмовнинг ҳақиқий мухлислари йиғилдилар, десак янглишмаймиз. Негаки, томошабинлар Шуҳрат Қаюмоқнинг деярли ҳар бир қўшиғига қарсак чалиб, биргаликда хониш қилиб, шўх қўшиқларга рақс тушиб, дардли қўшиқларга кўздан ёш тўкдилар.

shuhrat_qayumov-10.jpg

Концертга томошабин сифатида Ўзбекистон телевидениясининг кўплаб сухандонлари, шунингдек театр актрисалар, шоиралар ҳам келишди.

shuhrat_qayumov-25.jpg

Шуҳрат Қаюмов концертда 10 дан ортиқ янги, ҳали ҳеч қаерда янграмаган қўшиқларини ижро қилди. “Ёрим”, “Кўзларингга термулсайдим”, “Йигитман”, “Соғинасан”, “Болам тузалақол...”, “Бахтим сени кутганман узоқ” ва бошқалар... Улардан кўплари жуда ҳам таъсирли эди...

shuhrat_qayumov-29.jpg shuhrat_qayumov-30.jpg

Шунингдек, томошабинларнинг энг севимли таронаси бўлган Отабек ва Кумуш муҳаббатини тараннум этган “Сиз ўшаму”, ҳамда умр йўлдошига аталган “Бу ҳаёт сени менга берди” қўшиқларини ҳам, барча бирдек берилиб тинглади.

shuhrat_qayumov-15.jpg shuhrat_qayumov-8.jpg

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керак, хонанда қўшиқларни жонли ижрода шунчалик равон куйладики, баъзилар “фонограмма шекилли” деб ҳайратланишди! Кейин жонли ижро эканлигига амин бўлгач, “Эй, бўлар экану, отасига раҳмат” дейишди. Ҳақиқий санъаткор учун, бундан ортиқ таъриф бўлмаса керак!

shuhrat_qayumov-1.jpg

Концертнинг бошланиш қисми ҳам ноанъанавий бошланди. Парда очилмай туриб, қўшиқ янградию, барча нигоҳлари билан саҳнага тикилганда, Шуҳрат Қаюмов томошабинлар орасидан, залнинг ўрта қисмидан “Отмагай тонг” (“Тоҳир ва Зуҳра”) қўшиғини куйлаган ҳолда саҳнага чиқиб келди.

shuhrat_qayumov-14.jpg

Хонанда саҳнада залдаги томошабинларга миннатдорчилик билдирар экан, Жонли ижрога жуда катта эътибор берилаётганлигини ҳам алоҳида эътироф этиб, Жонли ижрони қўллаб-қувватлаганлиги учун “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтди.

shuhrat_qayumov-13.jpg

Шундан сўнг, хонанда нима учун концертни “Жоним маним” деб номлаганлиги ҳақида сўз юритиб, бу қўшиқ асли она диёримизга бағишланганлигини маълум қилди. “Диёримиз шундай тинч экан, сизлар билан шундай концертларда дийдорлашиб турибмиз. Юртимиз ҳамиша тинч бўлсин! Одатда юрт ҳақидаги қўшиқлар концерт ниҳоясида куйланади ва баъзилар шошилганлари учунми шундай гўзал қўшиқларни тинглай олмай қоладилар. Шунинг учун ҳам, она диёр ҳақидаги қўшиғимизни концерт бошида ижро қиламиз” деди хонанда, концертни диёр ҳақидаги қўшиқ билан давом эттирди.

shuhrat_qayumov-32.jpg

shuhrat_qayumov-33.jpg

 

shuhrat_qayumov-24.jpg

 Дастур давомида 2 дуэт тарона бўлди. Бу ёш хонанда Дилафрўза Мирзаева билан куйланди.

shuhrat_qayumov-28.jpg

 

shuhrat_qayumov-7.jpg

 

shuhrat_qayumov.jpg

 

shuhrat_qayumov-26.jpg

Қўшиқларнинг деярли ҳар бирига рақслар саҳналаштирилган бўлиб, “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли раққосалари ва раққослари, миллий рақсларни маромига етказдилар.

shuhrat_qayumov-2.jpg

 

shuhrat_qayumov-3.jpg

Биринчи блок сўнгида Шуҳрат Қаюмов, саҳнага 101 мактаб интернати ўқувчилари, имконияти чекланган (кар,соқов) болаларни таклиф қилди. “Бу болалар эшитишдан бебаҳра бўлсалар ҳам, лекин қалбларида санъат, санъатга муҳаббат буюк. Шунинг учун, улар бугун сизларга ўзларининг қалбидаги санъатини намойиш қиладилар” деди хонанда. Болакайлар ўзлари учун янграган қарсакларни кўра олсалар ҳам, афсуски эшита олмасдилар. Болаларни мусиқани тинглай олмасалар ҳам, ўқитувчиларининг имо-ишораларига қараб, куйга жуда ҳам монанд рақс тушишлари жуда ҳам таъсирли бўлди.

shuhrat_qayumov-4.jpg

Танаффус вақтида эса, саҳнада кутилмаганда актриса Тўти Юсупованинг “Абдуллажон” фильмидаги образида пайдо бўлиши томошабинларнинг кайфиятини янада кўтариб юборди. Тўти Юсупова ўзининг деярли ҳар бир томошабин учун севимли бўлган “Мальчик где твоя мама? В Барнауле а?” деган сўзлари, образни моҳирона жонлантириб бергани томошабинларга жуда ҳам манзур бўлди. Кутилмаганда Тўти Юсупова, “Абдуллажон”ни уйлантирдим, келин туширдим, келиним ҳам осмондан”, дея келинининг камчиликларни ҳажв тариқасида жуда мос келтириб сўзлаб берди ва ҳамманинг олқишига сабаб бўлди. Шуҳрат Қаюмов ҳам саҳнага чиқиб, она ва ўғил муносабатлари театрлаштирилган диалог сифатида тақдим қилинди.

shuhrat_qayumov-11.jpg

Шундан сўнг, хонанда “Бир қўлимда онам-а, бир қўлимда аёлим” қўшиғини куйлади.

shuhrat_qayumov-6.jpg

“Болам тузақол”... қўшиғидан сўнг, хонанда томошабинлар билан бирга олдиги қаторда ўтирган отасига миннатдорчилик билдиришни ҳам унутмади.

shuhrat_qayumov-5.jpg

“Қайси ота йиғламайди қиз узатса” қўшиғининг мантиқий давоми бўлган, оталар дарди акс этган “Қизим йўлларингга қараб яшайман” қўшиғини куйлади ва бу қўшиқ ўзининг ҳаётига тегишли эмаслигини ҳам айтиб ўтди.

shuhrat_qayumov-9.jpg

Актриса Тўти Юсупова, дардли она қиёфасида ҳам, дастур давомида иккинчи бор намоён бўлди. Бу кўриниш орқали инсон кексайганида кўнгли  ёш боладек бўлиб, фарзанди дийдорини соғиниши таъсирли акс эттирилган эди...

shuhrat_qayumov-12.jpg

Хонанданинг бундан сўнг куйлаган, онасини қабрга бераётган фарзанд ҳақидаги “Онамни олиб келдим” қўшиғи барча томошабинларни бирдек таъсирлантирди ва кўпчилик кўзига ёш олди. Хонанданинг ўзи ҳам бу қўшиқни кўзида ёш билан куйлади.

shuhrat_qayumov-22.jpg

“Йиғлаб олдик, энди маза қилиб рақс тушайлик” деб хонанда “Онам яхши кўрган қўшиғини айтиб бераман” дея, “Жонон бўламан” қўшиғини  ижро этди ва томошабинлар берилиб рақсга тушдилар.

shuhrat_qayumov-27.jpg

Хонанда ҳар бир қўшиғи куйлаш олдидан унинг номи ва муаллифларини ўзи таништириб ўтди. Шунингдек, қўшиқлар жонли ижрода бўлганлиги учун ҳам, хонанда сўзларида адашиб кетмаслиги ҳисобга олинган ҳолда, саҳнанинг бир неча жойига қўшиқ матнлари қўйиб турилди.

“Фонограмма бўлганида сўзларига ҳам қарамасдим. Созандалар билан 2 ойдан ортиқ вақт нотама нота репетиция ҳам қилмасдик” деди хонанда ва техник носозликлар учун узр ҳам сўраб ўтди.

Чиндан ҳам, концерт дастурининг янада файзли ўтишига техник носозликлар халал берди, айниқса микрофон! Ҳаттоки, танаффус вақтидаги бошловчи гапираётганда, микрофон ҳаммани қўрқитиб юборганда, бошловчи “рост гапиряпман-ку” деб имправизацион ҳазиллашиб ҳам ўтди.

Концерт давомида танаффус вақти хонанданинг бир неча шогирдлари ҳам томошабинларга таништирилиб, ўз қўшиқларини жонли ижрода тақдим этдилар.

shuhrat_qayumov-19.jpg

“Элдидо” гуруҳи акапелла йўналишида куйлади.

shuhrat_qayumov-18.jpg

Шунингдек, Жонли ижро фестиваллари қатнашчиси Шерзодбек ҳам ўз қўшиғини тақдим этди.

shuhrat_qayumov-20.jpg

Фақат шогирдлардан энг кичиги Самандар эса, фонограммада қўшиқ куйлади. Лекин, бу болакай барчани бирдек завқлантирди.

shuhrat_qayumov-16.jpg

Концерт давомида томошабинлар хонандани гуллар билан табриклаб олқишлади. Тўн, совғалар, гуллар барчаси томошабинларнинг хонандага бўлган меҳри, ҳурмати ифодаси эди.

 Саида Ваҳобова

Феруза Фаттохова

 

КОНЦЕРТ 15 ВА 16 НОЯБРЬ КУНЛАРИ ҲАМ “ИСТИҚЛОЛ” САНЪАТ САРОЙИДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

ҲАҚИҚИЙ ЖОНЛИ ИЖРОДАН БАҲРАМАНД БЎЛИНГ!

shuhrat_qayumov-23.jpg

 

shuhrat_qayumov-31.jpg

 

shuhrat_qayumov-21.jpg

 

shuhrat_qayumov-14.jpg

 

shuhrat_qayumov-7.jpg