FATTOHHON.COM
« Все новостиШукуроналик, эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлмиш Муборак Рамазон Ҳайити, маънавий ҳаётимиздаги миллий-диний қадриятларимизни, анъана ва урфу одатларимизнинг яна бир намунасидир. Бу саховат, эзгулик байрамида ёш келинчаклар ҳам ўзига хос миллий урф-одатларимизга амал қилиб, қариндош-уруғ, яқинлар, меҳмонларни келинсалом билан кутиб оладилар.
Биз ҳам, шу куни Пойтахтимиздаги энг нуфузли Тўй либослари салони бўлмиш «Nuptial» салони директори Лола Муталипова хонадонида меҳмон бўлдик.
Келинчак Мадинахон ҳам бизни келинсалом билан кутиб олди.
Ўзбекона меҳмондўстлик анаъанаси тимсоли, тўкин дастурхон атрофида суҳбатлашдик.
Миллий анъаналаримизнинг яна бир ёрқин намунаси, ўзбек хонадонларида ҳамиша ёши улуғлар иззат-ҳурматда! Дастурхон атрофида Лолахоннинг Оналари юртга тинчлик-фаровонлик, дастурхонларга тўкинлик, қут-барака тилаб, фарзандлари, набира келини ва ҳаммани дилдан дуо қилдилар.
Ҳамиша Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Хонадонларимизда ҳамиша байрам, хурсандчилик кунлари кўп бўлсин!
Саида Вахобова
Фотолар учун фотограф Умар Комиловга
миннатдорчилик билдирамиз