FATTOHHON.COM

« Все новости

КОНЦЕРТ-ТАМОША ТАДБИРЛАРИ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ, ФОНОГРАММАСИЗ КОНЦЕРТ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МАВЗУСИДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! 08.07.2016 03:50

 IMG_9755

Куни кеча Ўзбекистон Миллий матбуот Марказида,"Ўзбекнаво" Эстрада Бирлашмаси томонидан “Концерт-томоша тадбирлари сифатини янада ошириш, фонограммасиз концерт тадбирларини ташкиллаштириш борасида олиб борилаётган устувор вазифалар,

IMG_9728

ҳамда Яратилаётган қўшиқларнинг маънавий-аҳлоқий аҳамияти мавзуларида матбуот анжумани ўтказилди.

IMG_9743

 Матбуот анжуманида  "Ўзбекнаво" Эстрада Бирлашмаси Бош Директори Фарҳод Ўктамович Жўраев,

IMG_9761

Бош директор ўринбосари Муроджон Абдуллаевич Маджидов, Бирлашмасининг бир қатор масъул ходимлари иштирок этишди.

IMG_9721

Шунингдек, 2014-2016 йилларда жонли ижрода яккахон концерт дастурини ташкил этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тоир Қўзиев, Шуҳрат Қаюмов, хонанда Шухрат Дарё, "Ниҳол" мукофотининг совриндори Малика Эгамбердиева, “Сарбон” гуруҳи ижодкорлари, Озодбек Назарбеков ижодий гуруҳи аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

IMG_9744

"Ўзбекнаво" Эстрада Бирлашмаси Бош Директори Фарҳод Ўктамович Жўраев Матбуот анжуманини очиб бериб, бугунги кундаги эстрада санъати соҳасидаги ютуқлар, ўтказилган тадбирлар, ҳамда олдиндаги режалар ҳақида ўз фикрларини баён этди.

IMG_9796

Шундан сўнг, Кун тартибидаги асосий мавзу бўйича, Бирлашма Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қобилжон Юлдашев сўзга чиқиб, Бугунги кунда эстрада санъати соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида, Концерт-тамоша тадбирлари сифатини янада ошириш, фонограммасиз концерт тадбирларини ташкиллаштириш борасида, Ҳукуматимиз томонидан ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

IMG_9786

Бирлашма Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қобилжон Юлдашев: - Шундай ҳужжатлардан биргинаси Ҳукуматимиз томонидан 2015 йил 9 декабрь куни Қарор имзоланди.

Мазкур қарор билан:

- Концерт-тамоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом;

- Концерт-тамоша тадбирини ташкил этиш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.

Шунингдек, яккахон ижрочиларнинг малака (профессионал) сифатларини мунтазам ва холисона баҳолаш мақсадида, ҳар йили (улар лицензия олган кундан бошлаб) ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи, яккахон ижрочиларнинг ижодий фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни ўрганиши ва уларни жонли ижрода эшитиш тизими жорий этилиб, жонли ижро асосида маҳорат синовларидан ўтолмаган санъаткорлар
3 ойдан сўнг қайта имтиҳон топшириши белгиланди.

Мазкур Қарор асосида, Концерт-томоша тадбирларига бир марталик рухсатнома бериш эксперт комиссияси тузилиб, у Республика Маънавият тарғибот  маркази, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон санъат арбоби каби малакали режиссёр, балетмейстер каби мутахассислардан иборатдир.

Қўшиқчилик санъатини ижтимоий-маънавий ҳаётимиздаги ўрни катта, бевосита жонли ижродаги концерт дастурларига келсак, улар ҳам аста-секин кўпайиб бормоқда Бу борада бирлашма томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2014 йилда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков (21 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Оғабек Собиров (5 кун), Шуҳрат Қаюмов (3 кун), эстрада хонандалари Отабек Муҳаммазоҳид (1 кун), Фарҳод Саидов (2 кун), Жаҳонгир Отажонов (3 кун), “Серенада-Ижод” гуруҳи (1 кун), жами 6 нафар хонанда ва 1 та эстрада гуруҳи 36 та концерт;
2015 йилда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков (24 кун), Гулсанам Мамазоитова (6 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фурқат Ашуралиев ва Элмурод Аҳмедов (2 кун), “Ниҳол” мукофоти совриндори Машҳурбек Раимжонов (2 кун), эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё (2 кун), жами 6 нафар хонанда 36 та концерт;
2016 йил 6 ойи ҳолатига Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков (10 кун), Гулсанам Мамазоитова (5 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов (2 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хожакбар Ҳамидов (2 кун), эстрада хонандалари Фарҳод Саидов (2 кун), Жаҳонгир Отажонов (3 кун), Рустам Ғоипов (1 кун), томонидан жами 7 нафар хонанда 31 та концерт дастурлари жонли ижрода тақдим этилди. Шу ўринда таъкидлаб ўтишимз жоизки, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг бу йилги концерт дастури реклама воситаларида оммага “фонограмма орқали ижро этилади” деб эълон қилинган бўлсада, “жонли ижро”ни омма ўртасида тарғиб этиш мақсадида, 10 кунлик концерт дастури тўлиқ “жонли ижро”да мухлисларига ҳавола этилган. Мамлакатимизда фонограммадан фойдаланишга нисбатан қонуний чеклов мавжуд эмас, бироқ “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, концерт ёки тадбирлар ўтказилаётганда истеъмолчига фонограммадан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ҳақида маълумот берилиши шарт. Қоидага кўра, фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги хабарда “фонограмма орқали ижро этилади” сўзлари бўлиши керак.

IMG_9794

Бирлашма Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қобилжон Юлдашев қўшиқчилик санъатида сўзнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратиш, энг муҳим жиҳат эканлигини ҳам, таъкидлаб ўтди. Эстрада санъатидаги ёш хонандаларнинг малакасини ошириш масалалари, қўшиқлар сифатига жиддий эътибор қаратиш кераклиги, Санъаткор масъулияти, Халқ олдида қўшиқ куйлашнинг машаққати ва масъулияти, яхши асарлар яратиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида ҳам, фикрларини баён қилди.

IMG_9757

Шундан сўнг,  Матбуот анжумани иштирокчилари томонидан Жонли ижрода концерт беришнинг афзалликлари ва ўзига яраша мураккабликлари, Санъаткорларнинг маънавиятини юксалтириш, устоз санъаткорлар томонидан куйланган қўшиқларнинг баъзи ҳолларда хатоликлар билан куйланаётганлиги, машҳур мумтоз қўшиқларнинг айрим ҳолларда “бузиб” куйланишига йўл қўймаслик кераклиги, акс ҳолда машҳур қўшиқлар ёш авлод онгига хато талқинда ўрнашиб қолиши мумкинлиги, бировнинг машҳурлиги остида “машҳур” бўлиш энг ёмон ҳолатлиги, қўшиқларни “бузиб” куйлаш ҳам маданиятсизлик эканлиги, айрим ТВ бошловчиларнинг сўзларни бузиб талаффуз қилишлари, савиясиз қўшиқлар, томошабинлар томонидан жонли ижро ва фонограмманинг фарқига борилмаётганлиги, жонли ижро учун созандалар кераклиги, концертлар сифатини ошириш, қўшиқларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратиш борасида фикрлар, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Umar

Фотолар учун фотограф Умар Комиловга

миннатдорчилик билдирамиз

IMG_9745

IMG_9762

IMG_9806

IMG_9757

IMG_9762

IMG_9756

IMG_9752

IMG_9751

IMG_9746

IMG_9725

IMG_9720

IMG_9719

IMG_9705

IMG_9731

IMG_9764

IMG_9780 

 IMG_9701