FATTOHHON.COM
« Все новости
Шу кунларда тиним билмай ижод қилаётган ёш хонанда Сарвардан Энг азиз ва энг улуғ байрамимиз Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тарона “Ўзбекистон фахрим”!
Саҳросида боғлар гуллаган диёр,
Айт, сендек гўзал Ватан, яна қайда бор?
Бағрида юз миллат яшайди бахтиёр,
Юрагимда сенга сўнмас меҳрим бор!
Ўзбекистон фахрим! Жаннатмакон юртим!
Сенинг номинг билан уради бу жон!
Ўзбекистон фахрим! Жаннатмакон юртим!
Фарзандингмиз, сенга кўксимиз қалқон!
Тонглар отар, ҳар тонг ўзгача нурли,
Инсонлари ҳам, оқибатли, меҳрли,
Кексалар қўлларини очиб дуога,
Бу юртни тўлдирар, бахтга, нурга, зиёга!
Ўзбекистон фахрим! Жаннатмакон юртим!
Сенинг номинг билан уради бу жон!
Ўзбекистон фахрим! Жаннатмакон юртим!
Фарзандингмиз, сенга кўксимиз қалқон!
Боболарим қадрлаб тилдан қўймаган,
Фарзандларин келажагини ўйлаган,
Олисларда юриб, қадрингни билдим,
Бахт нелигин билмас, қадринг билмаган...
Ўзбекистон фахрим! Жаннатмакон юртим!
Сенинг номинг билан уради бу жон!
Ўзбекистон фахрим! Жаннатмакон юртим!
Фарзандингмиз, сенга кўксимиз қалқон!
КЕЛАЖАГИНГ БУЮКДИР ЎЗБЕКИСТОН!
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
1) САРВАР “ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИМ”! МР3! 2) САРВАР “ЎЗБЕКИСТОН ФАХРИМ”! МР3!