FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТЧИЛАР БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН ЗАМИН АНДИЖОНДА! 10.07.2016 12:05

RUS_1325

Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб бутун мамлакатимиз бўйлаб кўплаб маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, самимий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

RUS_1392

Эл севган санъаткорлар, таниқли ижрочилар, театр ва кино юлдузлари, саҳна усталари иштирокидаги шундай унутилмас учрашувлар ҳам, мана икки ой давомида андижонликларга кўтаринкилик, байрамона кайфият бағишламоқда.

RUS_1447

Истиқлолни шарафловчи, бугунги тинч ва фаровон ҳаёт қадрини англатувчи бир биридан мазмунли, серзавқ тадбирларнинг яна бири, бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур заминига етиб келди! “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги  учрашувларда иштирок этиш учун, Пойтахтдан санъат намоёндалари ташриф буюрдилар.

RUS_1350

Улар Фарғона вилояти Қува тумани ҳамда, Андижон вилояти Асака тумани чегарасида катта шодиёна билан кутиб олиндилар. Миллий либосларда, гулларга бурканган қизлар, саф тортган йигитлар, маҳалла вакиллари интиқлик билан меҳмонларга пешвоз чиқдилар.

RUS_1348

Карнай, сурнай садолари чор атрофга ҳамжихатлик, аҳиллик ҳукм сураётган диёрда яна тўй-тантанадан дарак берди.

RUS_1402

Узоқ йўл босиб келганликларига қарамай санъаткорлар ҳам, ўз муҳлисларини хушнуд этиб, куй-қўшиқ, рақсларга жўр бўлдилар.

Эстрада хонандаси, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов: - Ҳар гал Андижонга келганимда улкан бунёдкорлик ва яратувчиликка гувоҳ бўламан! Санъатсевар, самимий инсонлар даврасидаги мулоқотлар ҳар қандай ижодкорга илҳом бағишлайди, янгидан янги режаларга туртки беради. Насиб этса, келгуси ҳафта давомида андижонликлар хизматида бўлиб, ўзаро фикр алмашиш, Мустақиллик меваларидан баҳра олиш,  “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” деган саволга аниқ мисоллар орқали жавоб топиш ниятидамиз. Аминманки, бу юрт меҳнаткашлари 25 йиллик қутлуғ санага муносиб туҳфа хозирламоқдалар!

RUS_1400

Душанбадан жумага қадар, таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат Тарғиботчилар, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, ўз санъати билан халқни хушнуд этишга бел боғлаганлар.

 

Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази ҳамда,

Андижон вилояти хокимлиги Матбуот хизмати

Фото: Рустамжон Эшонов

RUS_1413

RUS_1316

RUS_1428