FATTOHHON.COM
« Все новости
ДИЛНОЗА КУБАЕВА НОАНЪАНАВИЙ НИШОНЛАНГАН ТУҒИЛГАН КУН! 23.11.2012 10:52

Актриса Дилноза Кубаеванинг навбатдаги таваллуд айёми, 22 ноябрь куни Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан ташкиллаштирилаётган “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлари” хайрия лойиҳасидаги иштироки кунига тўғри келиб қолди.

Шунинг учун ҳам, Дилнозахон ўз туғилган кунини мазкур лойиҳа ўтказилаётган “Висол” ресторанида, келин-куёвлар, тўй болалар ва меҳмонлар билан биргаликда нишонлади.

Барчанинг қувончи чексиз эди ва ҳамма Дилнозахонни туғилган куни билан табриклашди.

Биз ҳам сайтимиз номидан Дилнозахон Кубаевани чин дилдан таваллуд айёми билан табриклаймиз!
Унга узоқ умр, бахт-саодат, ижод ва ҳаётда ҳамиша шодлик, муваффақиятлар ёр бўлишини,

ҳамда келажакда фарзанди Муҳаммадаминнинг камолини кўриб, барча орзулари амалга ошишини тилаймиз!
Феруза Фаттохова