FATTOHHON.COM

« Все новости

“1000 ТА НИКОҲ ВА 1000 ТА СУННАТ ТЎЙЛАРИ” ХАЙРИЯ ЛОЙИҲАСИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ БОСҚИЧИ БИЛАН ЯКУНЛАНДИ! ЛЕКИН, ХАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТАДИ... 23.11.2012 16:38

tabassum-7.jpg
Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, “Меҳр нури” жамоат фонди, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан ташкиллаштирилаётган “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлари” хайрия лойиҳаси Тошкент шаҳрида ҳам 21-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтди.
tabassum-16.jpg
Мазкур саналарда ташкилотчилар томонидан, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, кам таъминланган оилаларнинг Никоҳ ва
tabassum-2.jpg
кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оила фарзандларининг Суннат тўйлари ўтказилиб берилди.
tabassum-21.jpg
Хайрия тўйлари Тошкент шаҳридаги “Табассум”, “Элегант”, “Сулола”, “Саёҳат”, “SI”, “Дилором”, “Уммон”, “Наврўз”, “Висол”, “Астробод” ва “Золотая долина” ресторанларида бўлиб ўтди.
zolotaya-dolina-5.jpg
Лойиҳанинг якуний 3 та хайрия тўйи эса, айнан, Учтепа тумани “Дилором” ресторани, Бектемир тумани “Астробод” ресторани, Юнусобод тумани “Золотая долина” ресторанларида бўлди.
visol-14.jpg
Гўзал келинчаклар Guli бренди томонидан махсус яратилган келин либосларида эдилар ва уларнинг юз пардози, соч турмаклари маҳалли   й гўзаллик салонлари томонидан бепул амалга оширилди.
Ҳар бир тўйда, лойиҳа муаллифи Гулнора Исломовна Каримованинг келин-куёвларга аталган табрик сўзлари ўқиб эшиттирилди.
Тўйларда келин куёвларга Фонд Форумдан, Фонд Форум логотипи туширилган осма соатлар, Guli брендидан кўзмунчоқ оилавий тумор ҳамда, лойиҳа муаллифи Гулнора Каримованинг табрик сўзлари битилган откриткалар топширилди.
Ҳомийлар томонидан телевизорлар, холодильник, микротўлқинли печь, гилам каби кўплаб совғалар берилди.
Суннат тўйи ўтказилаётган болаларга ҳам, лойиҳа муаллифи Гулнора Исломовна Каримованинг махсус табрик сўзлари битилган откриткалар, спорт костюмлари, ҳамда велосипедлар топширилди.
Ҳомийлар томонидан, тўй болаларга ҳам совғалар тақдим қилинди.
tabassum-4.jpg
zolotaya-dolina-6.jpg
tabassum-9.jpg
visol-16.jpg
tabassum-14.jpg
tabassum-11.jpg visol-2.jpg
tabassum-20.jpg
dilorom-5.jpg
tabassum-13.jpg
tabassum-10.jpg
visol-3.jpg
visol-11.jpg
Хайрия тўйларда элга таниқли кўплаб санъаткорлар чин дилдан хизмат қилдилар.
dilnoza_kubayeva-1.jpg
 
Актриса Дилноза Кубаева: - Фонд Форумнинг ўтказиладиган хайрли тадбирлари кўп ва  булар бир неча хил. Ҳаммасининг ўз мавсуми бор. Ойнаи Жаҳон орқали мазкур тадбирларни, уларда санъаткорларимизнинг ҳам иштирок этаётганларини кўп кузатганман. Масалан, Муножат Йўлчиева, Мурод Ражабов, “Сато” гуруҳи, Райҳон умуман кўпгина санъаткорларимиз бундай хайрли тадбирларга “лаббай” деб жавоб бериб, қатнашишади. Чунки, бизнинг халқимиз эзгу ниятли. Савоб учун кимнидир бахтли кунида шерик бўлиш, нафақат санъаткорлар, балки ўзбегимнинг халқига азалий одат. Мен ҳам шундай хайрли тадбирларда қатнашганларга ҳавас қилардим, “қанийди мен ҳам мана шундай савобли хайрли ишда қатнашсам, кимнидир ширин сўзим, қўлимдан келадиган ишим билан руҳий мадад берсам, кўнглига яна ҳам байрамона кайфият олиб кирсам”, дердим. Мана бугун биринчи марта, шундай хайрли лойиҳада иштирок этиш насиб қилди. Бу “1000 та никоҳ ва 1000 та суннат” тўйи хайрия лойиҳаси! Бир марта никоҳ эмас, суннат тўйини ўтказишаётганда қатнашганда, ҳаттоки кўзимга ёш ҳам олганман. Ўзи биз санъаткорлар жуда ҳам таъсирчанмиз. Йиғлаганман. Бошловчилик қиляпман, кичкина- кичкина болачалар. Мен ўзим ҳам онаман. У кичкина болаларни бахтиёрлигини кўриб, уларнинг санъаткорларни кўриб хурсанд бўлаётганларини кўриб, ундан ташқари, уларнинг онаси-отаси, бувилари, қариндош-уруғлари, ҳаммаси миннатдор ва хурсанд, уларни кўзида ҳам севинч ёшлари... Бу ҳолатларни кўриб роса хурсанд бўлгандим. Бугун эса, яна ҳам катта миқёсдаги тадбирга келдим. Тўйда бошловчилик қилиш, бу жуда қийин. Ҳозир шу нарсани ҳис қилган ҳолда, энди ҳаракат қиляпман. Бу тўй бошқа тўйлардан ажралиб туради. Бу тўй бошқача даражада ва жуда юксак савияда ўтади. Умуман, кутилмаган сюрпризларга бой тадбир бўляпти. Ҳомийлар, мутасаддиларнинг Никоҳ тўйлари эгаларига, яъни келин-куёвларимизга, ҳамда кичкинагина болажонларимизга совғалари, тўй эгаларининг қувончлари, барисини сўз билан таърифлаш қийин. Бундай хайрли тадбирлар ҳали янада катта бўй чўзади. Бу тадбирлар келажакда ўзининг чиройли меваси ва натижасини ҳам беради. Мазкур Хайрли лойиҳада иштирок этиб турганимдан жуда ҳам хурсандман!
dilorom-4.jpg
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев “Сато” гуруҳи яккахони:- Ҳар доимгидек хайрли тадбирда иштирок этаётганлигимиздан жуда ҳам хурсандмиз, хайрли ишлар давом этаверсин! Мана “1000 та тўйлар” бу йил ўтказилди, ўйлайманки, яна шундай хайрли тўйлар кўп бўлади. Шу тўйи бўлган тўй болалар, келин ва куёвларимиз ҳаммасининг умри узоқ бўлсин, бахтли бўлсинлар. Келажаклари порлоқ бўлсин! Ўзбекистонимиз ҳар доимгидек гуллаб яшнасин! Мана шундай саховатли, хайрли ишлар кўп бўлсин! Биз ҳам ҳар доим Фонд Форумнинг тадбирларини қўллаб-қувватлаб, биргалашиб ижод қилайлик. Ҳар доим мана шундай хайрли ишларни амалга оширайлик.
zolotaya-dolina-7.jpg
 
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Мана бугун юртимизда, “Мустаҳкам оила” йили муносабати билан, йил давомида ўтказилган “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлари” хайрли лойиҳаси ўз якунига етди. Мазкур лойиҳа доирасидаги хайрли тадбирлар юртимизда йил бўйи давом этди. Бу хайрия тадбири, ҳеч бир бошқа ерларда учрамаган, хайрли ва саховатли иш бўлди. Бу хайрли лойиҳа Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, “Меҳр нури” жамоат фонди, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан амалга оширилди. Бу хайрли тадбирлар “Мустаҳкам оила” йилининг энг эсда қоларли тадбирлари бўлди ва қолаверса, Ватанимиз Мустақиллигининг 21 йиллигида, ёшларнинг ҳақиқий, мустаҳкам оилага қадам қўйганликлари, менимча, бир умр ёдда қоладиган, ўзига хос ёрқин хотираларга эга дақиқалар бўлмоқда. Бу тадбирлар каби хайрли ишлар, умуман бизнинг халқимизнинг бағрикенглиги, саховатпешалиги, доим эзгуликка интилиб, бир-бирига бўлган меҳру оқибати, инсонийлик ва меҳру оқибат тушунчаларининг биринчи ўринда туришини яна бир исботи, деб биламан.
dilorom-7.jpg
 
Мазкур Хайрия лойиҳаси “Мустаҳкам оила” йилида, минглаб ёш оилаларга мустақил ҳаётга қадам қўйиш имкониятини берди. Айнан, “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлари” хайрия лойиҳаси орқали, уларнинг энг ёрқин орзулари амалга ошди. Мазкур лойиҳа, хайрли ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган фикрни ёрқин ифода этди, деб ўйлаймиз.
Мазкур хайрия лойиҳаси мунтазам равишда “Тасвир” газетаси орқали ёритиб борилмоқда ва биз ҳам бу лойиҳада журналист сифатида иштирок этганлигимиздан хурсандмиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto_11.jpg

 

foto-1_7.jpg

 

Фотолар:

"Табассум" ресторани

tabassum.jpg

 

tabassum-1.jpg

 

tabassum-6.jpg

 

tabassum-5.jpg

 

tabassum-3.jpg

 

tabassum-8.jpg

 

tabassum-15.jpg

 

tabassum-12.jpg

 

tabassum-18.jpg

 

tabassum-17.jpg

 

tabassum-16.jpg

 

tabassum-19.jpg

 

tabassum-21.jpg

 

Ресторан "Висол"

visol.jpg

 

visol-15.jpg

 

visol-14.jpg

 

visol-7.jpg

 

visol-1.jpg

 

visol-6.jpg

 

visol-5.jpg

 

visol-4.jpg

 

visol-10.jpg

 

visol-9.jpg

 

visol-8.jpg

 

visol-13.jpg

 

visol-12.jpg

 

РЕСТОРАН "ЗОЛОТАЯ ДОЛИНА"

zolotaya-dolina-2.jpg

 

zolotaya-dolina.jpg

 

zolotaya-dolina-5.jpg

 

zolotaya-dolina-4.jpg

 

zolotaya-dolina-3.jpg

 

zolotaya-dolina-2_0.jpg

 

РЕСТОРАН "ДИЛОРОМ"

dilorom.jpg

 

dilorom-1.jpg

 

dilorom-2.jpg

 

dilorom-3.jpg

 

dilorom-6.jpg

 

dilorom-7.jpg

 

dilorom-8.jpg

 

dilorom-10.jpg

 

dilorom-9.jpg

 

dilorom-11.jpg

 

dilorom-13.jpg

 

dilorom-12.jpg

 

dilorom-14.jpg

РЕСТОРАН "НАВРЎЗ"

 navruz-1.jpg

 

navruz.jpg

 

navruz-2.jpg

 

navruz-1.jpg

 

navruz-3.jpg

 

navruz-4.jpg

 

navruz-6.jpg

 

navruz-5.jpg

 

navruz-6.jpg

 

РЕСТОРАН "SI"

si.jpg

 

si-1.jpg

 

si-2.jpg