FATTOHHON.COM
« Все новости10 июлдан 16 июлга қадар Сурхондарё вилояти бўйлаб, ўтказилаётган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” номли гала-концерт дастури, Денов, Сариосиё, Шўрчи туманлари, ҳамда Термиз шаҳрида жойлашган Сурхон спорт мажмуасидан сўнг, 14 июль куни вилоятнинг маркази ҳисобланган Музробот туманидаги марказий ўйингоҳида бўлиб ўтди.
Пойтахтдан ташриф буюрган эстрада юлдузларини томоша қилгани жами 10000 га яқин сурхон аҳли севимли хонандалари ижросидаги тароналарни тинглаб маданий хордиқ олдилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган мазкур концерт дастури билан юртимиз ёшларини янада қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни излаб топиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тўғри шакллантириш, четдан кириб келаётган салбий оқибатларни, гиёҳвандлик, ОИТС терроризм ва диний экстремизмга каби салбий иллатларни олдини олиш, келажак авлодни эркин фикрлаш, спорт ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ўзаро аҳиллик, дўстлик ҳамда ватанпарварлик тушунчаларини сингдириш мақсадида, ташкил этиляпти.
Концерт дастурларининг сўнгги бекати 16 июль куни Қизириқ туманидаги марказий ўйингоҳи бўлади.
Ёшлар маданият ва санъат маркази
Матбуот хизмати