FATTOHHON.COM

« Все новости

“СЕН КЕТМА” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН 28.02.2013 10:59

12.jpg

28 февраль куни Алишер Навоий киносаройида режиссёр Мирмақсуд Охуновнинг “Сен кетма” фильми премьераси бўлиб ўтди.

Фильмда бош ролларда хонанда Шохруххон ва ёш актриса Ситора Алимжонова. Шунингдек, Раъно Ярашева, Зуҳра Солиева, Улуғбек Абзалов, Файруз Аҳмадий, Шоира Юнусова турли хилдаги ролларни талқин этишган. Эпизодларда Адиз Ражабов, Алишер Узоқов.

Премьерадан олдин фильмнинг Шохруххон ижросидаги саундтреки намойиш қилинди. Сўнг, премъерани актёр Акбархўжа Расулов очиб берди ва олиб борди.

Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

Таништирувлардан сўнг, фильм намойиши бошланди.

Фильм фожеавий мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб,  мазмунига кўра, бир машҳур хонанда йигитнинг ҳаёти ва севгиси тасвирланган. Унинг ҳаётида пайдо бўлган қаҳрамон қиз, хонанданинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. Фильмда фильм суратга олиш жараёнлари билан боғлиқ эпизодлар, фанатлик кўрсатилган саҳналар, ҳамда иккинчи режиссёрнинг қатъияти, вазиятдан чиқа олиши тасвирланган кадрлар, эътиборни тортади. Фильмдаги энг эсда қоларли саҳна, бу бош қаҳрамон қизни машина уриб кетиши саҳнаси бўлди.

shoira.jpg

Фильмдаги иккинчи режиссёр ролини журналист, Fattohhon.com ижодий гуруҳи аъзоси Шоирахон Юнусова ижро этди.

Фильм шоубизнесга бағишлангандек, назаримизда. Ҳар бир фильмнинг ўз томошабини ва ўз мухлислари бўлади, деб ўйлаймиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

p1350175_1.jpg