FATTOHHON.COM
« Все новости
“ДИЛЛАРДА ВАТАН МАДҲИ” ДЕБ НОМЛАНГАН ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИГА 2 КУН ҚОЛДИ! 28.02.2013 11:57


“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг “Аквариум” залида, “Истиқлол” гуруҳи хонандалари билан биргаликда, хонандалар жонли ижрода репетициялар ўтказмоқдалар.



Хонандалар Сардор Мамадалиев, Муниса Ризаева, Ботир Қодиров, Амира Алибекова, Рушана, “Элдидо”, “Дурдона” гуруҳлари ва бошқалар...

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг масъул ходимлари, репетиция жараёнларида иштирок этиб, хонандалардан зарур маслаҳатларини аямаяптилар.

Жонли ижрода куйлаш, Халқимиз санъаткорларида азалий анъана. Жуда кўплаб санъаткорларимиз, жонли ижрода куйлаб келганлар.

Бугунги кунда фонограмма ривожланган бўлишига қарамай, 3 март куни “Дилларда Ватан мадҳи” жонли ижродаги концерт дастурига тайёргарлик кўраётган хонандалар, азалий анъаналаримизни давом эттирмоқдалар.

Уларнинг жонли ижродаги ҳақиқий маҳоратларига 3 март куни “Истиқлол” санъат саройида гувоҳ бўламиз!
Асло ўтказиб юборманг!
3 март куни “Истиқлол” санъат саройи
“Дилларда Ватан мадҳи” жонли ижродаги концерт дастурига марҳамат!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова















