FATTOHHON.COM
« Все новости
“Ўзбеккино” Миллий агентлигида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал – Демократик партияси Тошкент шаҳар Шайҳонтохур туман Кенгаши ташаббуси билан “Гўзал ва бетакроримсан мустақил Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним” шиори остида “Буюк ва муқаддас мустақил Ватан” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда агентлик Марказий аппарати ходимлари, тизимдаги корхона-ташкилотлар, раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек бир қатор киноижодкорлар иштирок этишди.
Давра суҳбатини “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева, “O’zLiDeP” Шайҳонтоур туман Кенгаши раиси ва бошқаларнинг маърузалари тинглангач, давра суҳбати иштирокчилари фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Давра суҳбати якунида, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида “O’zLiDeP”нинг бошланғич партия ташкилоти тузилганлиги эълон қилиниб, унинг аъзоларига гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.