FATTOHHON.COM

« Все новости

ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРГА БАҒИШЛАНГАН ГАЛА КОНЦЕРТ 03.12.2012 16:54

foto_14.jpg
2012 йил 3 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида, Паралимпиячиларга бағишланган катта гала концерт бўлиб ўтди.
foto-1_10.jpg
Мазкур концерт халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ногирон, ампутант ва имконияти чекланган спортчиларга бағишланди.
foto-34.jpg
Концерт дастури доирасида, Ўзбекистон шарафини Жаҳон спорт майдонларида юксак чўққиларни забт этаётган матонат соҳибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
foto-32.jpg
foto-33.jpg
Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси Раиси Алишер Шарофутдиноа ва  Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди бошқаруви раиси  Мавлуда Шириновалар сўзга чиқиб, Ўзбекистонлик Паралимпиячиларга ўзларининг самимий фикрларини билдириб, уларни спортдаги эришган ютуқлари билан табрикладилар.
foto-37.jpg
foto-35.jpg
foto-39.jpg
foto-38.jpg
Шундан сўнг, йил давомида спортда юқори натижаларни қайд этган бир гуруҳ паралимпиячи спортчилар «Йилнинг энг яхши паралимпия спортчилари» сифатида, бир неча номинациялар бўйича, муносиб тақдирландилар.
foto-3_5.jpg
Концертда ўзбек эстрадасининг машҳур юлдузлари ҳамда, ёш хонандалар иштирок этдилар.
foto-56.jpg
Улар Ғуломжон Ёқубов,
foto-45.jpg foto-50.jpg
Райҳон,
foto-14.jpg
Шаҳзода,
foto-22.jpg foto-21.jpg
Лола,
foto-16.jpg
Зулайҳо Бойхонова,
foto-103.jpg foto-104.jpg
Гулсанам Мамазоитова,
foto-28.jpg
“Шаҳзод” гуруҳи Рашид Ҳолиқов,
foto-7_0.jpg
“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов,
foto-75.jpg
Алишер Файз,
foto-65.jpg
Шуҳрат Қаюмов,
foto-61.jpg
Ҳосила Раҳимова,
foto-69.jpg
Дилдора Ниёзова,
foto-85.jpg
Дилноза Исмияминова,
foto-92.jpg
Умидахон,
foto-82.jpg
Умар Шамсиев ва бошқалар.
foto-87.jpg
Сўз устаси Валижон Шамсиев ўзининг янги латифалари ва қизиқарли чиқишлари билан томошабинларнинг кайфиятини янада кўтарди.
foto-88.jpg
Айниқса, сўз устасининг рўмол билан билан ижро қилган чиқишида, залда мутлақо кулги тўхтамади.
foto-101.jpg
Концертда “Омадли томошабин” танлови ҳам ўтказилиб, унга кўра, залдаги барча ўриндиқлар рақамлари, махсус қути ичига жойланди. Ҳар бир хонанда қўшиқ куйлашдан олдин, мазкур рақамлардан бирини танлаб, ғолибларни эълон қилдилар.
foto-67.jpg
Ғолибларга хонандалар совға сифатида футбол тўпи тақдим этдилар. Кўплаб томошабинлар ўзлари  севган хонандалари қўлидан мазкур футбол тўпларини совға сифатида қабул қилиб олдилар.
foto-5_3.jpg
Концерт дастурида илк қўшиқ куйлаган хонанда “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов бўлди ва
foto-9_1.jpg
у илк ғолибга, ҳадяни ўзига хос ҳазил билан топширди.
foto-76.jpg
Хонандалардан Алишер Файзнинг ғолибга совға топшириши жуда ҳам ўзига хос бўлди. У совғани топшириш учун атайлаб саҳнадан тушиб, омадли томошабин ёнига келди ва гул билан бирга футбол тўпини топширди.
foto-83.jpg
Умар Шамсиев эса, шахсан Паралимпиячи спортчига совға топшириш бахтига мушарраф бўлди. Негаки, у танлаган ғолиб, паралимпия спортчиси эди! Лекин, спортчи ҳам ўз навбатида мазкур совғани қабул қилиб олгач, залдаги мухлисларга ҳадя қилиб юборди!
foto-66.jpg
Хонандалардан Шуҳрат Қаюмов, ўзининг иккинчи қўшиғи “Жонон бўламан”ни мусиқасиз, баралла жонли овозда куйлаб, барчани ҳайратга солди! Залдаги барча томошабинлар қарсак билан унга жўр бўлишди!
foto-48.jpg foto-46.jpg
Томошабинларни энг орзиқиб кутган ва жуда катта ҳаяжон, олқишлар билан кутиб олган хонандаси Райҳон бўлди!
foto-49.jpg
Яқиндаги асал ойидан қайтган Райҳон яна бир бор ўзининг жўшқин ижодга қайтганлигини намойиш этди.
foto-62.jpg
Хонанда Ҳосила Раҳимова ҳар доимгидек ўзининг жўшқин рақслари билан барчани рақсга тушириб юборди.
foto-84.jpg
Хонанда Дилноза Исмияминова балкондаги томошабинларнинг ҳам совға эгаси бўлишларини чин дилдан ҳоҳлаганлигини билдириб, токи балкондаги бирор рақам эгаси ғолиб бўлмагунча, деб қутидаги рақамларни танлашда давом этаверди. Ниҳоят, хонанда танлаган рақамлардан бири балкондаги томошабинга тегишли бўлиб чиқди.
foto-102.jpg
Концертни ўзининг Она Ватан ҳақидаги қўшиғи билан якунлаган Гулсанам Мамазоитова ҳам, ғолибни балкондан танлашни истаган бўлса ҳам, рақам танлашда унчалик қийналмади. У бир марта танлагандаёқ рақам, балкондаги томошабинга тегишли бўлиб чиқди.
Концерт мазмунли ва файзли ўтди.
 
foto-40.jpg
Паралимпия ўйинлари – имконияти чекланган, таянч аппарати шикастланган, кўзи ожиз ва ақлан заиф спортчиларнинг Олий халқаро спорт форумидир. Паралимпия ўйинларига спортнинг 20 тури киритилган бўлиб, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясининг асосий мақсади ҳам, республикамизда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, имконияти чекланган инсонларни спорт орқали ҳаётга бўлган қизиқишларини орттириш ҳамда, халқаро саҳналарда муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини юқори поғоналарга кўтаришдан иборатдир. Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, мазкур соҳада 2007 йилдан бери фаолият кўрсатиб, қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, ногирон ва имконияти чекланган спортчилар шарафига бир қатор лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Юксак эътибор ва ғамхўрликка жавобан ногирон ва имконияти чекланган спортчиларимизнинг халқаро миқёсдаги мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқларининг сони ва салмоғи йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Лондон шаҳрида, 29 август – 9 сентябрь кунлари бўлиб ўтган XIV Паралимпия ўйинларида, ўн нафар паралимпиячи юртдошларимиз, қатор тарихий натижаларни қайд этдилар. Жумладан, жаҳоннинг 166 давлатидан 4200 нафар паралимпиячи қатнашган мусобақада, дзюдочи Шариф Халилов кумуш медални қўлга киритди.
Сузиш мусобақасида қатнашган 17 ёшли Кирилл Паньков XIV ёзги Паралимпия ўйинлари тарихига икки марта Осиё рекордини ўрнатган спортчи сифатида кирди.
28 сентябрь – 6 октябрь кунлари Қозоғистонда кўриш ва эшитиш қобилияти заиф шахматчилар ўртасидаги XV жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Алишер Анорқулов кумуш медални қўлга киритди.
Октябрь ойида Россиянинг Калининград шаҳрида футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси учинчи маротаба чемпионлик унвонига сазовор бўлди.
Спорт инсонни турли синов ва қийинчиликларга чидамли, мустаҳкам ирода эгаси бўлишига энг катта таянчдир. Мамлакатимиз паралимпиячилари эришаётган юқори натижаларда ҳам мазкур фикр, ўз ифодасини топмоқда, деб ўйлаймиз.
 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto-4_5.jpg

 

foto-8_0.jpg

 

foto-6_1.jpg

 

foto-41.jpg

 

foto-42.jpg

 

foto-43.jpg

 

foto-44.jpg

 

foto-47.jpg

 

foto-51.jpg

 

foto-52.jpg

 

foto-10_0.jpg

 

foto-13.jpg foto-12.jpg

 

foto-11_0.jpg

 

foto-15.jpg

 

foto-17.jpg

 

foto-18.jpg

 

foto-20.jpg

 

foto-24.jpg

 

foto-23.jpg

 

foto-26.jpg

 

foto-25.jpg

 

foto-27.jpg

 

foto-29.jpg

 

foto-30.jpg

 

foto-31.jpg

 

foto-53.jpg

 

foto-54.jpg

 

foto-55.jpg

 

foto-57.jpg

 

foto-57.jpg

 

foto-59.jpg

 

foto-60.jpg

 

foto-64.jpg

 

foto-97.jpg

foto-77.jpg

 

foto-78.jpg

 

foto-81.jpg

foto-90.jpg

 

foto-93.jpg

 

foto-95.jpg

 

foto-94.jpg

 

foto-96.jpg

 

foto-98.jpg

 

foto-91.jpg

 

foto-100.jpg

 

foto-102.jpg

 

foto-105.jpg