FATTOHHON.COM

« Все новости

“МУНЧОҒИМ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! “КИНОЧИЛАР УЙИ” ЗАЛЛАРИГА СИҒМАГАН ТОМОШАБИНЛАР! КУТИЛГАН ФИЛЬМНИНГ КУТИЛМАГАН МУВАФФАҚИЯТИ! 01.03.2013 19:09

foto_munchogim(27).jpg.jpg
1 март куни соат 18.00 да «Киночилар уйи»да “Заминфильм” кино компаниясининг яна бир янги фильми “Фирибгар”, «Оқибат», “Оқибат 2: Инсон қадри” фильмлари ижодкорларидан, “МУНЧОҒИМ” фильмининг премъераси бўлиб ўтди.
foto_munchogim(9).jpg.jpg
Фильм режиссёри юқоридаги фильмлари билан халқ меҳрини қозонган режиссёр Азиз Умрзоқов.
foto_munchogim(29).jpg.jpg
Премьерадан олдин, анъанага кўра, фильмнинг “Уммон” гуруҳи йигитлари Жасур, Зоҳид, Шохрух ижросидаги саундтрек клипи намойиш қилинди.
foto_munchogim(14).jpg.jpg
Фильм премьерасини таниқли радио ва телебошловчи журналист Отабек Тожибоев олиб борди.
foto_munchogim(28).jpg.jpg
Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.
Фильм продюсери Алишер Мажидхўжаев,
 foto_munchogim(11).jpg.jpg
фильмнинг картина директори Муҳиддин Мусабоев
foto_munchogim(24).jpg.jpg
Фильм режиссёри Азиз Умрзоқов,
foto_munchogim(22).jpg.jpg
сценарий муаллифлари Саида Вахобова, Феруза Фаттохова,
foto_munchogim(17).jpg.jpg
иккинчи режиссёр Зулфия Раимқулова,
foto_munchogim(20).jpg.jpg
бош ролларда Адиз Ражабов, Мирза Азизов, Жаъфарбек (Жасур Кенжаев),
foto_munchogim(26).jpg.jpg
Барно Қодирова,
foto_munchogim(21).jpg.jpg
янги чеҳра Маржона,
foto_munchogim(1).jpg.jpg
ҳамда бош қаҳрамоннинг болалиги ролида ёш актриса Азизахон.
foto_munchogim(18).jpg.jpg
Фильм ижодкорларининг таништирувларидан сўнг, фильм намойиши бошланди.
foto_munchogim(15).jpg.jpg
Шуни айтиб ўтиш керак, премьерага шу қадар кўп томошабинлар ва мухлислар келганлигидан “Киночилар уйи”да катта залдан ташқари, бошқа заллар ҳам очилишига тўғри келди!
foto_munchogim(10).jpg.jpg
Фильм премьерасида жуда кўплаб ижодкорлар, таниқли инсонларни ҳам кўриш мумкин эди.
Фильмнинг сценарий муаллифлари Саида Вахобова ва Феруза Фаттоховалар “Аёллар Кенгаши”нинг 8 йиллиги ва 8 март Халқаро Хотин-қизлар кунига бағишлаб, Фонд Форум томонидан ўтказилаётган байрам тадбирига шошаётганликлари туфайли, саҳнадан тушибоқ, ўша тадбирга кетишди.
Бош роль ижрочиси актёр Адиз Ражабов эса, шу куни “Megaplanet”да бўлиб ўтган “Papagandus 3D – Афсонавий гиёҳ” фильми премьерасини ўтказиб, фильм намойишига бироз кечикиб бўлса ҳам етиб келди. Актёр Мирза Азизов эса, ижодий сафарда бўлганлиги учун фильм премьерасига кела олмади.
Фильм премьераси олдидан, фильм ижодкорларининг ҳаяжонлари сезилиб турарди. Фильмнинг сценарий муаллифлари Саида Вахобова ва Феруза Фаттохова билан фильм намойиши олдидан суҳбатлашганимда, улар фильм реал воқеалар асосида эканлиги, ҳамда бироз бадиийлаштирилганлигини, фильм ота ва қиз ўртасидаги муносабатларга бағишланганлигини айтишганди. Шунингдек, Саида Вахобова фильм ҳақида, “бу фильмда ота ва қиз муносабатлари, қизнинг характери жуда ҳам “cмелый” кўрсатилган. Фильмнинг ёшлар тарбиясига тегишли тарафлари бор, лекин шу билан бирга баъзи нарсалар очиқ-ойдин берилган. Ана шунисидан бироз хавотирдаман. Лекин, фильм режиссёри Азиз Умрзоқовнинг маҳоратига ишонаман” деган эди.
Лекин, фильм намойиши бўлиб ўтгач, унинг бу хавотирлари ўринсиз эканлигига амин бўлдим. Чунки, (ҳеч қандай пахталарсиз!) томошабинлар фильмни жуда яхши, таъсирланиб қабул қилишди!
Жуда кўпчилик томошабинларнинг кўзларида ёш кўрдим, баъзилари очиқчасига йиғлашди. Улар орасида, ҳаттоки машҳурлар ҳам борлиги ҳайратлантирди. Ҳаттоки, эркакларнинг ҳам кўзларида ёш кўрдим!
Фильм фожеавий драма жанрида суратга олинган. Унда ота ва қиз муносабатлари олдинги планга олиб чиқилган. Ҳозирги ёшларга, айниқса, қизларга тарбиявий аҳамияти бўлиб, ота фарзанди учун, фарзандининг бахти учун қай даражагача бориши, “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” дегандек, фарзанднинг ота қадрига етмаслиги, очиқ-ойдин кўрсатилган.
Фильмда ёшлар ўткинчи ҳою ҳавасни муҳаббат деб ишониб кетавермасликлари кераклиги, синалмаган туйғуларни севги деб, унга ҳаётини бағишлаш, қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги очиқчасига кўрсатилган.
Фильм таъсирли саҳналарга жуда бой, айниқса, баъзи саҳналарида қизнинг ҳолати, фильм якунида эса, отанинг тақдири томошабинларни жуда ҳам таъсирлантириб юборди!
foto_munchogim(7).jpg.jpg
Фильмдаги янги чеҳра Маржонанинг ижросига қойил қолса арзийди. Фильмнинг барча қаҳрамонлари ўз ролларини жуда ҳам маҳорат билан ижро қилганлиги таҳсинга лойиқ. Фильмдаги режиссёрлик иши, сценарий, ҳамда актёрлар ижроси, фильм муваффақиятини таъминлаган!
Томошабинлардан кўпларининг “кўпдан ҳақиқий фильм кўрмагандим, мана буни фильм деса бўлади” деган гапларининг ўзиёқ, “Мунчоғим” фильмига берилган баҳо, деб ўйлайман.
Ҳар бир фильм баҳосини томошабинлар фикрлари билдиради, дейишади. “Мунчоғим” фильми ҳақида томошабинлар фикрларини билмоқчи бўлганимда эса, фикр билдирмоқчи бўлаётган томошабинлар шу қадар ёпирилиб кетдики, ҳайрон қолдим. Уларнинг ҳар бири, фильмнинг фақат ижобий тарафларини келтирганлиги, фильмдан кучли таъсирланганлигини билдирганлиги учун ҳам, тўғриси, ҳар бирининг фикрларини ёзиб келтирмайман. (Яна фильм ижодкорларига “пахта” бўлиб кетмасин!)
banner_26.jpg
“МУНЧОҒИМ” ФИЛЬМИ ҲОЗИРДА “КИНОЧИЛАР УЙИ”, “АЛИШЕР НАВОИЙ”, “MEGAPLANET” КИНОТЕАТРЛАРИДА НАМОЙИШ ҚИЛИНМОҚДА!

 

Лазокат тайёрлади

 

 

Ижодий ҳамкорлик учун Сардор Ариповга ва
Фотосуратлар учун  Мурод Лапасовга миннатдорчилик билдирамиз.

 

 

foto_munchogim(16).jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim(30).jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim(25).jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim(23).jpg.jpg

 

 

 

 

 

foto_munchogim(13).jpg.jpg

 

 

 

 

 

foto_munchogim(12).jpg.jpg

 

 

 

 

foto_munchogim(5).jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim(2).jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim(3).jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim.jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim(8).jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim(6).jpg.jpg

 

 

 

 

 

 

foto_munchogim(2).jpg.jpg