FATTOHHON.COM

« Все новости

"ЙИЛ АЁЛИ" МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ВА ГРАНТЛАР . . .  06.12.2012 11:44

foto-1_11.jpg
6 декабрь куни соат 18.00 да «Уммон» ресторанида “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” ва “Кичик ва ўрта тадбиркорлик, фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурлари ғолибларини тақдирлаш маросими, “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй”лари лойиҳаси ҳомийларини ҳамда, “Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан ўтказиб келинаётган анаъанавий ва миллий “Йил аёли” танлови ғолибини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
foto-2_7.jpg
Тадбирни журналистлар Нилуфар Сотиболдиева ва Ойбек Рихсибековлар олиб боришди. 
foto-9_2.jpg
Тадбирда биринчи бўлиб, “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй”лари лойиҳаси доирасида суннат тўйлари бўлиб ўтган болажонларга совғалар топширилди.
foto-11_1.jpg
Совғаларни Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди бошқаруви раиси  Мавлуда Ширинова топширди.
foto-20_0.jpg
foto-23_0.jpg
Сўнг, “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” (15 нафар ғолиб)  ва  “Кичик ва ўрта тадбиркорлик, фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” (15 нафар ғолиб) дастурлари ғолибларига (жами 30 нафар ғолиб) грантлар топширилди.
Шунингдек, “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй”лари лойиҳаси ҳомийларига ҳам “ташаккурнома”лар топширилди.
foto-32_0.jpg
Тадбир давомида, “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй”лари лойиҳаси бошидан охиригача акс этган видеоролик намойиш қилинди ва видеоролик якунида, мазкур лойиҳа “набирали” бўлди, деб маълум қилиниб, Навоийлик келин-куёвлардан бири фарзандли бўлганликлари эълон қилинди. Бу хушхабар барча меҳмонларни янада қувонтирди.
foto-33_0.jpg
Тадбирда йил давомида ўтказилган энг катта ва хайрли лойиҳалардан бири “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй”лари лойиҳаси доирасида Никоҳ тўйлари бўлиб ўтган келин-куёвлар ҳам иштирок этишди.
foto-35_0.jpg
foto-34_0.jpg
Келинчаклар актриса Раъно Ярашева бошчилигида анъанавий миллий урфу одатимиз “келинсалом”ни амалга оширдилар. Актриса Раъно Ярашева келинчакларнинг нафақат тўйларда кийган либослари, балки бугун “келинсалом”га кийиб келган либосу безакларигача “Guli” брендидан эканлигини айтиб ўтди.  
foto-36_0.jpg
foto-26_0.jpg
foto-27_0.jpg
foto-28_0.jpg
Тадбирнинг барча иштиёқ билан кутган қисми, “Йил аёли” миллий танловига ҳам навбат етиб келди.
foto-37_0.jpg
foto-39_0.jpg
 “Йил аёли 2012” ғолиби эълон қилинишидан аввал, танловнинг барча вилоят босқичлари ғолибларига (14 нафар) Гулнора Исломовна Каримова томонидан сертификатлар ва “Guli” бренди совғалари топширилди.
foto-40_0.jpg
Шундан сўнг, Гулнора Исломовна Каримова “Йил аёли” миллий танлови ғолибасини эълон қилдилар: Қашқадарё вилоятидан фермер аёл Насиба Нурова!
foto-41_0.jpg
foto-43_0.jpg
Ғолибага диплом ва танлов рамзи бўлган ҳайкалча, ҳамда “Матиз” автомобили тақдим этилди.
foto-42_0.jpg
Ғолибанинг қувончи чексиз эди, ҳаттоки қувончдан кўзларига ёш келди.
foto-24_0.jpg
foto-25_0.jpg
Тадбирда машҳур хонандалардан Зулайҳо Бойхонова,
foto-29_0.jpg
foto-30_0.jpg
foto-31_0.jpg
Озодбек Назарбеков,
foto-12_0.jpg foto-19_0.jpg
foto-14_0.jpg
foto-18_0.jpg
Райҳон,
foto-21_0.jpg
Муниса Ризаева,
foto-6_2.jpg
Алишер Файз,
foto-49_0.jpg
“Сато” гуруҳи ва Тоир Қўзиев,
foto-45_0.jpg
“Шаҳзод” гуруҳи Рашид Холиқов ўз қўшиқлари билан барчани табрикладилар.
foto-16_0.jpg foto-13_0.jpg
Айниқса, хонанда Райҳоннинг чиқишини барча меҳмонлар ўзгача бир кўтаринки кайфият билан кутиб олдилар.
foto-17_0.jpg
Унинг қўшиғига ҳамма тўй болалар рақсга тушишди.
foto-38_0.jpg
Googoosha ва
foto-45_0.jpg
Рашид Холиқов дуэти тадбир иштирокчилари учун яна бир ҳақиқий катта совға бўлди!
foto-50_0.jpg
foto-51_0.jpg
“Сато” гуруҳи ва Тоир Қўзиевнинг қўшиғига барча “Йил аёли” танлови иштирокчилари билан биргаликда Гулнора Исломовна Каримова ҳам рақсга тушди.
foto-44_0.jpg
"Йил аёли" республика миллий танлови аёлларимизнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг оила мустаҳкамлиги, баркамол авлод тарбияси, турли соҳалар ривожига қўшаётган ҳиссасини қадрлаш ва рағбатлантириш, илғор иш тажрибасини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Аёл киши нафақат уй бекаси, она, меҳрибон рафиқа, балки ишбилармон тадбиркор ва ҳар қандай касбда ҳам муваффақият қозониши мумкин бўлган салоҳият эгасидир. Мазкур танлов эса, аёллардаги ана шундай салоҳиятнинг юзага чиқиши ва ривожланишига муҳим бир қувват бўлмоқда.
foto-48_0.jpg
foto-46_0.jpg
Насиба Нурова Қашқадарё вилояти, Китоб туманидан, “Йил аёли 2012” Республика босқичи ғолибаси: - Танловда ғолиб бўламан, деб сира ҳам ўйламагандим. Аёлларга бўлган бундай юксак эътибордан фархланамиз. Мазкур танлов ташкилотчиларидан жуда ҳам миннатдорман. Аёл кишига бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Қувончимни ҳозир биринчи бўлиб, оилам, фарзандларим билан бўлишаман. Чунки, ўзбек аёли учун оила ва фарзандлари энг яқинларидир! Менинг ҳам, мана шу бугунги муваффақиятларга эришишимга оила аъзоларим сабабчидирлар! Эндиликда янада бор куч ва ғайратим билан фаолият олиб боришга ҳаракат қиламан. Ўзимга совға қилинган “Матиз” автомашинасини ўзим ҳайдамоқчиман. (самимий кулиб) Тракторни бошқарган аёлман, албатта автомобиль бошқаришни ҳам ўрганиб оламан. Мен ўзим Китоб туманидаги “Аброржон Луқмонович” фермер хўжалиги раисиман ва фермер хўжалигимиз асосан, боғдорчилик, сабзавотчиликка ихтисослаштирилган. Деҳқончилик ҳам қиламиз. 30 нафар ишчи меҳнат қилади. Мавсумий ишчиларни ҳам иш билан таъминлаймиз. Келажакдаги ниятларимиз жуда катта, фермер хўжалигимни ривожлантириш учун, фермер хўжалигим қошида, ўзим етиштирган маҳсулотларни қайта ишлаш учун махсус техника асбобларини олиб келиб, қўшимча иш ўринларини яратмоқчиман.
foto-15_0.jpg
Хонанда Райҳон: - Авваламбор, мана шу ердаги барча азиз аёлларни эришган ютуқлари билан чин дилдан табриклайман! “Йил аёли” танлови иштирокчиларига омад тилайман! “Йил аёли” миллий, анъанавий танлов бўлиб, чинакамига аёлларимиз байрамига айланди, десам янглишмайман. Чунки, ташкил қилинганлигидан буён, аёлларимиз танловнинг якуний босқичини ва тақдирлаш маросими кунини орзиқиб кутадилар. Бу кунни ҳақиқий байрамдек қабул қиладилар. Биз ҳам бу қувончли кунда, аёлларимизнинг қувончига камтарона ҳисса қўшаётганлигимиздан бахтиёрмиз. Ҳар бир ўзбек аёли оқилалиги, ўз меҳнати, оиласига бўлган садоқати ва иқтидори билан барчага ўрнак бўла олади, деб ўйлайман.
 
ra_no-yarasheva.jpg
Актриса Раъно Ярашева: - Мамлакатимизда бўлаётган ҳар бир тадбир, тантана, ўзига хос бўлиб, бугунги тадбир эса, ҳеч бир бошқа тадбирларга ўхшамаган тарзда, ўзбек аёлларини ғурурлантирадиган, фахрлантирадиган байрамдир. Мен бу анжуманда иштирок этаётганлигимдан жуда ҳам хурсандман, бугун мазкур тадбирда “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй”лари лойиҳаси иштирокчилари бўлган келин ва куёвларимиз ҳам иштирок этмоқдалар. 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова
foto-52_0.jpg
foto-47_0.jpg
foto-4_6.jpg
foto-5_4.jpg