FATTOHHON.COM

« Все новости

"БИЗ СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН!" РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ЯКУНЛАРИ 08.12.2012 19:06

foto-13_1.jpg
foto-2_8.jpg foto-1_12.jpg
30 ноябрь куни Ёшлар ижод саройида Халқаро Спидга қарши кураш кунига бағишланган “Соғлом ёшлар” лойиҳа тадбири бўлиб ўтди.
foto_16.jpg
Тадбир ташкилотчилари ва ҳамкорлари: Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди, Фонд Форум, “Келажак овози” Ёшлар Ташаббуслари Маркази, БМТ аҳолишунослик Фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси,  UCELL мобиль оператори, Тошкент шаҳар ҳокимиги ва бошқалар.
Тошкентнинг турли Олий ва ўрта махсус ўқув даргоҳлари талабалари, умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда, ВИЧ/Спид синдроми билан яшаётган беморлар ҳам мазкур тадбирнинг меҳмони бўлдилар. Тадбирда 700 дан ортиқ иштирокчилар қатнашдилар.
foto-5_5.jpg
Лойиҳа тадбири доирасида, “Биз соғлом ҳаёт учун!” Республика ижодий танловида қатнашган ёшларнинг ижодий ишлари намойиши ҳам бўлиб ўтди.
foto-14_1.jpg  foto-7_1.jpg
foto-9_3.jpg
foto-11_2.jpg
foto-8_2.jpg
Танлов иштирокчилари омма эътиборига долзарб муаммолар ҳисобланган гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, ВИЧ/Спид каби мавзуларга оид суратлар, карикатуралар, аудиоёзув, инсталляция ҳамда видеороликларни намойиш қилдилар.
foto-4_7.jpg
Танловдаги кўплаб ижодий ишлар, ёшларни ВИЧ/Спид синдроми билан яшаётган инсонларга бўлган муносабат ва ҳар бир инсон ўзи ва яқинлари соғлигига ўзи жавобгар эканлигини ифода этишга қаратилган. Танловга жами 150 та ариза топширилган бўлиб, шундан 18 нафар ғолиб аниқланди.
Ғолибларни тақдирлаш маросими ўзбек эстрадасининг машҳур хонандалари Райҳон, Шаҳзода, Лола, Муниса Ризаева, “Зарба” гуруҳи, “Саҳро” гуруҳлари иштирокидаги гала концерт билан якунланди.
foto-15_1.jpg
“Биз соғлом ҳаёт учун!” Республика ижодий танлови ғолиблари:
 “Энг яхши чизилган сурат (холст)” номинацияси бўйича —  Екатерина Ляпина;
 “Энг яхши фотосурат ёки фотосуратлар тўплами” номинацияси — Рустам Шораҳимов;
“Энг яхши инсталляция” номинацияси — болалар студияси иштирокчилари “Начало большого успеха” (С. Содиқов, Н. Содиқова.,  Л.Рихсиева, Ж. Ҳакимов);
“Энг яхши карикатура” номинацияси — Бахром Калонов;
“Энг яхши қўшиқ” номинацияси — Валерий Марчекян;
“Энг яхши видеоролик” номинацияси  — Даниел Мусаелов, учин ўрин соҳиблари Шавкат Юлдашев ва Андрей Цой
Мазкур лойиҳа якуний тадбир бўлиб, йил давомида Республикамизда “Соғлом ёшлар” лойиҳасида доирасида кўплаб тренинглар, интерактив танловлар, викторина ва акциялар ўтказилди. Мазкур тадбирларда 5000 дан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.
foto-6_3.jpg
Ҳозирда “Биз соғлом ҳаёт учун!” Республика ижодий танлови ғолиблари ва иштирокчиларининг ижодий ишлари асосида ташкил қилинган, кўргазма Ёшлар ижод саройида намойиш қилинмоқда.
foto-3_7.jpg
Ҳаёт инсонга бир марта берилади, уни зарарли одатларга қурбон қилмаслик керак. Инсон ҳамиша ўзи ва яқинлари ҳаёти, соғлигига масъулдир. Мазкур лойиҳалар ёшларга, ҳаётининг энг гуллаган даврини зарарли одатлар натижасида барбод қилмасликка ундайди. Бунинг учун эса, нафақат ёшлар, балки катталар ҳам, бирдек жавобгар бўлиб, ҳамиша огоҳ бўлишлари, ҳамда соғлом турмуш тарзи борасида, ёшларга ўрнак бўлишлари керак, деб ўйлаймиз.  

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto-10_1.jpg