FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ТЕЛЕТАНЛОВИ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 2-КУН! 21.07.2016 23:31

 IMG_2776

20 июль куни Ёшлар ижод саройида бошланган“Янги овозлар” телетанлови саралаш босқичининг иккинчи куни ҳам жуда сермаҳсул бўлиб, унла 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган истеъдодлар 100 нафардан зиёд талабгор ўзаро беллашди.

IMG_2768

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Бухоро ҳамда Жиззах вилоятларидан келган телетанлов иштирокчиларининг чиқишлари, талабчан Ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

IMG_2770

Ҳакамлар ҳайъатидан эса, Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ҳам ўрин олишган.

KQIH1772

Танлов жараёнида иштирокчилар жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги йўналишидан ижод намуналарини ижро этишди. Уларнинг ижро маҳорати, мусиқий асарни тингловчига етказа олиши ва овоз имкониятларига асосий эътибор қаратилди.

XJIC9808

Айтиш жоизки, Ёшлар маданият ва санъат Маркази давлат унитар корхонаси ва бир қатор таалуқли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ёрқин лойиҳалардан бири бўлган “Янги овозлар” телетанлови яратаётган ижодий майдон кун сайин кенгайиб бормоқда. Соғлом рақобат майдонида ёшлар ўз иқтидорларига кўра сараланмоқдалар.

IMG_2784

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг сўнгги кунида яъни 22 июль куни Тошкент шаҳри вакиллари ўз иқтидорларини намойиш этадилар.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Umar

Фотолар учун фотограф Умар Комиловга

миннатдорчилик билдирамиз

IMG_2772

IMG_2769