FATTOHHON.COM

« Все новости

«ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОСҚИЧИДАН! 24.07.2016 00:35

Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан қатор мусиқий кечалар, кўрик-танловлар, фестиваллар, ижодкорлар билан учрашувлар, тарғибот тадбирлари юқори савияда ташкил этилмоқда.

Булардан бири, Муҳтарам Президентимизнинг 2009 йил 7 апрелдаги ПҚ-1091 сонли қарорига мувофиқ, Республикамизда ўтказилиб келинаётган “Ягонасан Муқаддас Ватан!” кўрик-танловидир! Мазкур кўрик-танлов Она юртимизни шарафлайдиган энг яхши қўшиқлар ва уларнинг ижрочиларини юксак бадиий мезонлар ва холислик асосида танлаб олиш, ҳамда бу асарларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришдек, эзгу мақсадни ўзида мужассам этган.

IMG_3010

Танлов 2009 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда ва унда иштирок этишни истаган истеъдодлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда!

IMG_3006

Бу эса, ўз навбатида янгидан янги истеъдодларни кашф этиш имкониятини бермоқда. Унда нафақат ёш истеъдодлар, балки эл севган санъаткорлар, ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони эгаларигача, Ватанимизни тараннум этувчи қўшиқлари билан иштирок этишмоқда.

IMG_3013

Мазкур кўрик-танловнинг бу галги Тошкент шаҳар босқичида Ҳакамлар Ҳайъати аъзолари қуйидагилардан иборат бўлди:

1. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов

2. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов

3. Маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод

4. Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси мутахассиси, режиссёр Шамсиддин Қодиров

5. Бастакор Фарҳод Абдуллаев

 IMG_3030

Танловнинг Тошкент шаҳар босқичида 46 нафар иштирокчи қатнашдилар.

 IMG_3014

Ҳакамларнинг якуний хулосасига кўра, ғолиблар эълон қилинди.

1-ўрин “Ватан” қўшиғи учун Акмалхўжа Холхўжаев

2-ўрин Сардор Турсунов ва Улуғбек Холиқов

3-ўрин Гулноза Боймирзаева, Баҳром Каримов, Забиҳилла Тўлқинов

 IMG_3049

Танловда Ҳакамлар Ҳайъати томонидан қўшиқлар мусиқасининг оригиналлиги, матнининг таъсирчан бадиий образларга бойлиги, мазмундорлиги, Ватанга муҳаббат ва Истиқлолга садоқат ғоялари билан йўғрилганлиги баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланди.

 IMG_2999

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов: - Бу тадбир 2009 йилдан буён ҳар йил ўтказилиб келинмоқда ва ундан асосий мақсад, Она юрт ҳақидаги, Ватанимизни мадҳ этадиган сара қўшиқларнинг кўпайиши, ҳамда, унда профессионаллар билан бир қаторда ҳаваскор истеъдодли ёшларнинг ҳам иштироки, шунингдек, бу танловда яхши мазмунга эга қўшиқлар саралаб олиниб, уларни кейинчалик бошқа катта тадбирларда ҳам тадбиқ этиш! Шу билан бир қаторда янги овозлар, янги хонандаларни, ижрочиларни тинглаб, улар билан бирга янги бастакорлар, аранжеровкачиларни ҳам кашф этиб, уларни келгусида Ватанимиз, санъатимиз учун, халқимиз учун хизматини ташкил этиш! Бу ерда асосан қўшиқларга эътибор қаратилади, аммо қўшиқ билан бир қаторда, албатта ижрочиларнинг овоз маҳоратига, саҳнада ўзини тутишига, танлаган асарининг матнигача баҳо берилади. Қўшиқлар матни ҳам, адабиётимиз андозаларига тўғри келадиган, мазмунан кучли, мусиқаси ҳам ўзбекона оҳангларга эга бўлиши керак, деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам, буларнинг барчасига аҳамият берилади. Ватан ҳақида куйланадиган қўшиқларнинг ўзига яраша салобати бўлиши керак!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

umar

Фотолар учун фотограф Умар Комиловга

миннатдорчилик билдирамиз

IMG_3003

IMG_3032

IMG_3042

IMG_3044

 IMG_3056