FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН ЭНГ УЗОҚ КУТИЛГАН ЯНГИ МУСИҚИЙ АЛЬБОМ! “БУЮКЛАР БИСОТИДАН: ЛУТФИЙ” АЛЬБОМИ СОТУВГА ЧИҚДИ! 24.07.2016 01:10

img__6639

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг

_MG_3873

“Буюклар бисотидан: Лутфий” мусиқий альбоми, бу йилнинг энг кутилган альбоми бўлганлиги шубҳасиз!

_MG_3859

Негаки, Буюк мумтоз шоирларнинг бой адабий меросини бугунги кун ёшларига етказишда, Озодбек Назарбеков ғояси асосидаги бу йўналишнинг хизмати катта! Ўз вақтида “Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мусиқий альбоми туфайли, ёшларда ғазалларни эстрада оҳангларида куйлашга катта қизиқиш уйғониб, қанчадан қанча ғазаллар ёш хонандалар томонидан куйга солиб куйланди! Бу эса, буюк аждодларимизнинг бой адабий мероси асрлардан асрларга ўтиб, ёш авлод қалбидан жой олиб, яшашда давом этаётганлигини билдиради. Миллийлик ва замонавийликнинг ёрқин намунаси бўлган янги мусиқий альбом, “Шеърият мулкининг султони” дея эътироф этилган Алишер Навоий қадрлаган, буюк шоир Лутфий ғазаллари асосидаги қўшиқлардан иборат!

_MG_3851

Мусиқий альбом дизайни ўзгача, нақшли ёзув билан ёзилган “Лутфий” номи ҳам кўҳна китобларни ёдга солади!

_MG_3855

Диск билан бирга, аввалги альбомдаги каби махсус китобча ҳам бўлиб, унда мазкур альбомдан ўрин олган Лутфий ғазали билан Санъаткор томонидан куйланган 8 та қўшиқнинг лотин алифбоси ва кирилл ёзувидаги матнлари берилган.

_MG_3860

Китобча, Озодбек Назарбековнинг мухлисларга аталган таъсирли дил сўзлари билан бошланган!

_MG_3858

Диск дизайнидан тортиб, китобчагача бир қарашда, “Буюклик оддийликда” сўзлари маъносини тушуниш мумкин. Чунки, диск ҳам, китобча ҳам ортиқча безаклардан ҳоли, ҳамда Лутфий ғазаллари ҳам, содда ва равонлиги учун ҳар бирига алоҳида насрий баён берилмаган. Бу гал мусиқий альбомда, ҳамда компьютерда очиладиган саҳифада ҳам, Санъаткорнинг ва Шоирнинг ҳам сурати йўқ.

_MG_3875

Компьютерда аввалги альбомдагидек диск қўйилгач, махсус саҳифа очилади, ҳамда унда бош саҳифадаги лотин алифбоси ва кирилл ёзувидан бирини танлаб кирилса,

_MG_3880

ҳар бир қўшиқ билан бирга унинг матни ҳам берилган. Айрим тушуниш қийинроқ сўзларни эса, матн остида таржимасини ҳам ўқиб билиб олиш мумкин.

_MG_3882

Саҳифа якунида эса, лойиҳа ижодкорларининг исми-шарифлари келтирилган.

_MG_3864

Мусиқий альбомдан шу кунгача Озодбек Назарбеков томонидан куйланган ва хит бўлиб улгурган Лутфий ғазали асосидаги “Жиги-жиги”,

_MG_3866

ҳамда “Сенинг” тароналари ҳам ўрин олган!

_MG_3874

Тингловчилар учун янгилик бўлган 6 та янги “Орасинда”, “Йўқтур”, “Ҳусну жамол ичинда”, “Ажаб ҳолат эмасму”, “Келдим”, “Йироқ” қўшиқлари ҳам, таъсирли ва ўзига хос!

_MG_3877

Бу мусиқий альбом ёшлар қалбида Лутфий ижодига меҳр уйғотиши шубҳасиз!

_MG_3851

Пойтахтимиздаги мусиқа дўконларидан “БУЮКЛАР БИСОТИДАН: ЛУТФИЙ” АЛЬБОМИ нинг  сифатли лицензион дискини харид қилишингиз мумкин!