FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида 18-23 июль кунлари малакасини оширган, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги тизим ташкилотларида фаолият юритаётган “Ёшлар клуби” аъзоларига сертификат топшириш маросими ўтказилди. Ушбу тақдирлаш маросимида Маданият ва спорт ишлари Вазири Б. Аҳмедов ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси Ректори М.Алиев иштирок этиб, тингловчиларни касбга муҳаббатли ва масъулиятли бўлишлари, ҳамда келажакка қадамни шу бугундан бошлаш кераклигини таъкидладилар.
Ўқув курси машғулотларида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсан: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари”, “Ёшлар ва уларнинг имижини шакллантириш масалалари”, “Ёшлар билан ишлашнинг психологик жиҳатлари”, “Ёшлар орасида етакчилик”, “Музокара ва баҳс-мунозараларни самарали олиб бориш”, “Маданият ва спорт соҳасида бошқарувнинг роли ва аҳамияти” каби мавзуларда маърузалар, очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Шунингдек, ўқув жараёнида ёш мутахассислар ғоя ва фикрларни бирлаштириш, ҳаракатчалик, киришувчанлик, эпчиллик ва ишчанлик фазилатларини кучайтириш, ташаббус ва ғояларини ифода этиш, тадбир ва лойиҳаларга ҳамкор ташкилотларни жалб қилиш каби вазифаларни мукаммал ўрганадилар. Малака ошириш курси доирасида иштирокчилар ўртасида профессионал ҳамкорлик ривожланади, юқоридаги фазилатлар кучаяди, ташаббус ва ғояларни ифода этиш кўникмасини олдилар.
Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги қошидаги “Ёшлар клуби” аъзоларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги билиларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган малака ошириш ўқув курслари муваффақиятли якунига етди.
Вазирлик матбуот хизмати