FATTOHHON.COM
« Все новости
“Келажак овози -2012” Республика Иқтидорли ёшлар танловининг якуний босқичи, 20 декабрь соат 10.00 да Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида бошланди.
Якуний босқичнинг очилиш маросимидан сўнг, ёшлар ўз ишларини намойиш этиш учун белгиланган хоналарга йўл олдилар.
Кутубхонада танлов ва умуман, ёшларнинг билим олишлари учун ҳамма шароитлар муҳайё.
Мазкур танлов Фонд Форум ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида 2005 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган кенг қамровли лойиҳалардан биридир. Танловнинг финал босқичида бу йил 650 нафар иқтидорли йигит-қизлар иштирок этишмоқда. Республика босқичида улар ҳакамлар ҳайъати, тенгдошлари ва кенг жамоатчилик олдида ўз ишлари тақдимотини ўтказадилар. Улардан 45 нафар энг истеъдодлилари кучлилар сафидан жой олишади.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида, 20 декабрнинг ўзидаёқ рационализаторлик таклифлар, техник ишланмалар, веб-ишланмалар, дастурий таъминот, менежмент, маъмурий ишларни яхшилаш ва ишлаб чиқариш жараёнини тизимлаштириш бўйича таклифлар номинациясидаги илк ишлар кўриб чиқила бошланди.
Олдинда адабиёт ва шеърият ихлосмандлари ҳамда мамлакатимизнинг таниқли адабиёт вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари, наср, назм, публицистика йўналишидаги финал босқичи иштирокчиларнинг ишлари ҳам кўриб чиқиши керак. Шунингдек, Архитектура, интерьер ва ландшафт дизайни, тасвирий санъат, амалий санъат номинацияларидаги финалистларнинг ўз лойиҳларини Жамоатчилик кенгаши вакилларига тақдим этадилар. Қолаверса, либослар дизайни йўналиши иштирокчилари, ҳамда фольклор, рақс номинацияларида ҳам финал босқичи иштирокчиларини ишлари ҳам кўриб чиқилади.
Энг иқтидорли ёшларнинг намойиш этган ишлари ичидан эса, фақат 3 нафари ғолиб бўлади!
2012 йилда танловга 79 354 та ариза келиб тушган бўлиб, улардан ҳар бир вилоятдан 800-1200 нафар ёш иқтидорлар танловнинг иккинчи саралаш босқичида иштирок этиб, финал босқичида турли номинациялар бўйича ҳар бир вилоят шарафини ўртача 45 нафар атрофида, умумий 650 дан зиёд ёшлар ҳимоя қиладилар.
Саида Вахобова