FATTOHHON.COM

« Все новости

ЁШЛАР МАРКАЗИДА ЛОЙИҲАЛАР БОШЛАНДИ! 25.07.2016 10:19

Аввал хабар берганмиздек, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат Маркази ҳамда, бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ташаббусига кўра ёшларнинг дунёқарашни шакллантириш ҳамда иқтидор эгаларини рағбатлантириш, интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Марказда ёшлар учун театр, рақс, эстрада санъати ва интеллектуал билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган доимий фаолият юритувчи “Ингли тили”, “Миллий ва замонавий эстрада ҳонандалиги”, “Ёшлар театр студияси” ва “Миллий ва замонавий рақс” лойиҳалари ўз фаолиятларини бошлашди.

AWEA2550

Илм ўрганиш мақсадида ташриф бурган ёшларга билимли ва малакали ҳамда, замонавий бошқарув кўникмаларига эга бўлган фидоий мутахассислар дарсларнинг илк куниданоқ, лойиҳаларнинг мақсади, ҳамда вазифалари ҳақида, шунингдек, келажакда режалаштирилган ишлар юзасидан қизғин суҳбатлашдилар.

DVAE0635

Бугунга қадар, “Ёшлар театр студияси”, “Миллий ва замонавий рақс”, “Инглиз тили” ва “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги”лойиҳаларнинг саралаш босқичлари якунига кўра жами 273 нафар ёшлар, иқтидорлари ва истеъдодларидан келиб чиқиб гуруҳларга бўлинган ҳолда лойиҳалардаги иштирокларини бошлашди.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

 

           WFAN2221

TTQN4035

NVRG9603

FMLV4381