FATTOHHON.COM
« Все новости
"СЕҲРЛИ ҚАЛПОҚЧА" КИНО ПРЕМЬЕРА 21.12.2012 15:06

21 декабрь соат 16.00 да Алишер Навоий (собиқ Панорама) киносаройида, дебютант режиссёр Сарвар Каримовнинг “Сеҳрли қалпоқча” фильми тақдимоти бўлиб ўтди.
“Сеҳрли қалпоқча” фильми, “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан, “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган.
Премьерага ташриф буюрган машҳурлар: режиссёрлар Аюб Шахобиддинов, Рустам Муродов, Мирмақсуд Охунов, Дилбар Юсупова, журналист Шоира Рауфбоева,

режиссёрлар Наримон Султонхўжаев, Санжар Маткаримов, оператор Умид Маликов ва бошқалар...


Премьерани актёр Акбархўжа Расулов олиб борди.

Фильм режиссёрлари Нозим Жумаев ва Сарвар Каримов


Фильмда рол ижро этганлар: Шохрух Асатуллаев, Бунёд Рахматуллаев, Фотима Ражаметова, Юлдуз Ҳамидова, Тоҳир Саидов, Тўхтамурод Азизов, Анжелика Эсембетова ва бошқалар.

Фильм Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевни “Сариқ девни миниб” асарини замонавий талқини бўлиб, унда Хошимжонни болаларча ўйлашлари ва ўз хатосини тушуниб етиши ҳақида ҳикоя қилади.


Фильм Худойберди Тўхтабоевнинг 80 йиллик юбилейига бағишланди. Премьерада адибнинг ўзи ҳам иштирок этди ва кино ижодкорлар томонидан қутланди, заррин тўн кийгазилди.

Фильм юморларга бой ва замонавий эртак бўлиб унда ўқимаган инсон ҳеч бир ютуққа эриша олмаслиги мумкинлиги, Ҳошимжон талқинида кўрсатиб ўтилган.
Фильмни болажонларнинг қишги таътилига ва янги йилга болажонлар учун ажойиб совға бўлди деб айтиш мумкин!
Феруза Фаттохова