FATTOHHON.COM
« Все новости
25 декабрь куни Тошкентнинг марказида жойлашган “Дом стиля” нинг 8 йиллиги, унга ёндош “La shakar” нинг 7 йиллик байрами муносабати билан анъанавий рождество ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирнинг ҳамма интиқлик билан кутган онлари, Жаҳоннинг биринчи ўзбек бренди GULI дан юксак дид билан тайёрланган либослар коллекцияси (қиш мавсумига мос) ҳам намойиш қилинди.
Ярмаркада турли янги йил ўйинчоқлари, қўғирчоқлар, безаклар ва турли хил аксессуарларни сотиб олиш мумкин эди.
Кираверишда катта қилиб ясалган рамзий қуён барчанинг эътиборини тортди. Шунингдек, атроф ҳақиқий байрамона руҳда безатилган бўлиб, Янги йил арафасида бўлганлиги учун, ҳамма кўтаринки кайфиятда, қувонч билан суратларга тушишди.
Шу куни табиат ва қиш ҳам, оппоқ қор билан сийлаб, тинимсиз ёғаётган қор, кечага ўзига хос бир тароват бахш этди.
Ниҳоят, барча кутган дақиқалар...
Очиқ ҳавода, жаҳоннинг энг ёрқин хитларидан бирига айланган «Round Run» қўшиғи садолари остида, оппоқ қорлар узра, ҳақиқий ўзбек бренди GULI коллекцияси либосларидан кийган моделлар чиқиши бошланди. Тинимсиз ишлаётган фотоаппаратлар ёғдуси остида, қорли кечада, машҳур бренд либосидаги моделлар, атрофдаги янги йил шукуҳи, чиндан ҳам сеҳрли тунга ўхшарди.
GULI коллекцияси либослари ўзида миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштирган бўлиб, барчада ҳавас уйғотди. GULI брендининг жаҳондаги бошқа брендларидан фарқли ва устун жиҳати, замонавий мода тенденцияларини анъанавий мотивларга уйғунлаштириш, мавсум тўпламларида миллийликка урғу бериш, кутилмаган янгиликларни ўзбекона ифода этиш, деб ўйлаймиз. GULI бренди сўзининг ўзиёқ ҳар қандай ўзбекда ҳақиқий фахр туйғусини уйғотади. Бу жаҳон мода брендлари сафида юқори ўрин эгаллаган биринчи ўзбек бренди.
Либослар намойиши якунида эса, кеча сабабчиларини, “Дом стиля” асосчиси, GULI бренди муаллифи Гулнора Каримова табриклади.
Ичкарида эса, GULI бренди заргарлик тақинчоқлар коллекцияси, мутлоқ табиий косметик маҳсулотлари - Collection of well-being for Soul&Body from маҳсулотлари,
шунингдек, миллий идишлар, кўзмунчоқлар, туморлар, мини-клатч, шарф ва миллий арча ўйинчоқлари ҳам витринага қўйилган эди. Уларнинг безатилишидаги миллийлик, адрас сифат безаклар, барчанинг эътиборини ўзига қаратди. Шарф ва клатч эса, кўпларда қизиқиш уйғотди, миллий арча ўйинчоқлари, байрам арафасида чиройли совға бўлди, кечага келганлар ўзлари учун ёқтирган совғаларини харид қилдилар.
Кечада, “Faberlic” ва «Красная линия» косметика фирмалари ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.
Ичкарида ёқимли мусиқа, қўшиқ ва меҳмонларнинг ўзаро суҳбатлари бошланди.
Либослар намойишидан сўнг эса, кеча ташкилотчилари томонидан барчага кутилмаган сюприз қилиб, ёнаётган кичик шамли кичик тортлар тарқатилди. Кўплар, тортдаги шамларни ўчириш олдидан дилдаги энг эзгу тилакларни айтганлари шубҳасиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Феруза Фаттохова