FATTOHHON.COM

« Все новости

КЕЛАЖАК ОВОЗИ - 2012” ТАНЛОВИ ВА “ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН!  26.12.2012 14:56

kelajak_ovozi-1_0.jpg
26 декабрь куни Ёшлар ижод саройида “Келажак овози - 2012” танлови ғолибларини тақдирлаш билан биргаликда, “Инновацион лойиҳалар” танлови ғолиблари ҳам эълон қилинди.
foto-6_7.jpg
Мазкур тадбир доирасида қатнашчиларнинг ижодий ишлар кўргазмаси ва энг яхши инновацион лойиҳа ва техник ишланмалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу мазкур танловнинг бу йилги ўзига хос жиҳатларидан биридир. Тақдирлаш маросимида, олий ўқув юртлари вакиллари, мутасадди ташкилотлар, корхона ва ташкилотлар вакиллари ва “Келажак овози” танловининг иштирокчилари қатнашдилар.
foto-3_14.jpg
Тадбир аввалида Фонд Форум ва “Келажак овози” фаолияти ва лойиҳаларига бағишланган видеоролик намойиш қилинди. Cўнг, “Келажак овози -2012” танловининг жамоатчилик кенгаши аъзолари ва ҳакамлар ҳайъати таклиф этилди ва таништириб ўтилди.
foto-4_12.jpg
Жамоатчилик кенгаши Раиси, профессор Гулнора Исломовна Каримова, Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева, шоир Бобур Бобомурод, “Келажак овози” ёшлар ташаббуси маркази бошқаруви раиси Камолиддин Бекназаров, Ҳакамлар ҳайъати аъзоси Камола Оқилова ва бошқалар...
foto-11_6.jpg
Тадбир давомида, бир неча ғолиб лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб, улар бўйича экспертлар фикрлар ҳам билдирдилар. Ҳар бир лойиҳа тақдимотига 3 минутгача вақт берилди.
foto-8_7.jpg
Лойиҳалар ичида, энг қизиқарли ва шахсан эътиборимизни тортганларидан, “Данаксиз анор навининг биологик имродукцияси ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш”, “Мед система” (мақсади тиббиёт муассасаларида иш фаолиятини комплекс ахборотлаштириш, ҳужжатлар билан боғлиқ ишни осонлаштириш, сифатни оширишдан ташкил топган) лойиҳалари бўлди.
foto-12_5.jpg
Тадбир давомида, экспертлар ва ҳайъат аъзолари томонидан, “Келажак овози -2012” танловининг кўп қиррали фаолияти, унинг қанчалик ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги, Республика доирасидаги лойиҳа сифатида эътироф этиб ўтилди.
Мазкур лойиҳанинг аҳамиятли ва ижтимоий тарафларидан ташқари, унинг асосий ютуғи шундаки, лойиҳа туфайли умумий савиянинг ошиши ва ёшларда қизиқиш, интилиш уйғонганлигини кўриш мумкин. Ёшларда мазкур лойиҳага ишонч катта бўлиб, унда қатнашиш ва ғолиб бўлиш, уларни янада олдинга интилишга, ўз олдига катта мақсадлар қўйган ҳолда, уларга эришишга ундайди.
foto-5_10.jpg
Тадбир якунида Жамоатчилик кенгаши раиси,лойиҳа муаллифи, профессор Гулнора Исломовна Каримовага сўз берилди. Гулнора Исломовна Каримова, мазкур лойиҳа ҳақида, ёшларнинг ҳар бирида ўқиш, изланиш имконияти борлиги, қобилиятли инсонлар интилиш туфайли билим олишлари, ўрганишлари мумкинлиги, ҳар бир инсонда ички эркинлик бўлиши кераклиги,бефарқ бўлмасликлик ва ҳаётда халал берадиган жиҳатлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
foto-13_5.jpg
Тадбир якунида, Гулнора Исломовна Каримова ғолибларни тақдирлади.
foto-14_5.jpg
“Келажак овози” Республика иқтидорли ёшлар танловининг Республика саралаш босқичлари, Тошкент шаҳрида мазкур йилнинг 20 декабридан 25 декабрига қадар бўлиб ўтди. Бир ҳафта давомида иштирокчилар ўз лойиҳаларини тақдим этиш билан бирга тренингларда ҳам иштирок этдилар. Э слатиб ўтамиз, “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танлови Фонд Форум ва “Камолот” ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида 2005 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда.
foto-15_5.jpg
 “Инновацион лойиҳалар” танловини ўтказиш лойиҳаси эса, шу йилнинг сентябрь ойида қашқадарёлик ёшлар билан “Келажак овози” жамоатчилик кенгаши Раиси Гулнора Каримова иштирокида бўлиб ўтган учрашувда туғилган бўлиб, мазкур лойиҳа Фонд Форум, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент Давлат Техника Университети ҳамкорлигида 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида 13 номинация бўйича ўтказилди. Танловга Республиканинг барча ҳудудларидан 150 дан зиёд аризалар топширилди ва улардан 43 нафари финал босқичда иштирок этди. Улардан энг муносиб 11 нафари лойиҳа муаллифлари ғолибликни қўлга киритдилар.
foto-10_5.jpg
foto-9_8.jpg
“Келажак овози-2012” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимини кузатар эканмиз, ёшлар бугунги кунда ўзларига берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишлари кераклиги, ўз олдиларига қўйган мақсадга интилишлари зарурлиги, шунингдек, энг муҳими бефарқ ва бепарво бўлмасликлари керак, деб ўйлаймиз. Шундай нақл ҳам бор, “агар инсон бугун бир кун олдинга бир қадам ташламай, ўз жойида туриб қолса, аслида у ўз мақсадидан икки қадам орқага чекинган бўлади”. Ўйлаймизки, “Келажак овози” ёшлари келажакда фақат олдинга интиладилар.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова
foto_23.jpg
foto-2_15.jpg
foto-1_18.jpg